“Ювентус” “Челси”нинг таклифини рад этди
12 янв 2019 08:35
Новости
“Ювентус” “Челси”нинг таклифини рад этди
“Юве” Лондон клубининг Гонсало Игуаин борасидаги таклифига рад жавобини берди.
“Челси” Алваро Мората трансферига Гонсало Игуаинни ҳам қўшишни сўради. Аммо Турин клуби “Милан”да ижарада бўлган ҳужумчисини мазкур трансферга қўшишни истамади. Аксинча, Моратани тўғридан тўғри сотиб олишни маъқул кўришини маълум қилган.
“Юве” Игуаин борасида қарор чиқаришни “Милан”да қолдирди. Агар “россонерилар” маъқул кўрса, Гонсало мавсум охирига қадар Миланда қолади. Агар уни сотиб олишни хоҳлашса, мавсум якунида 36 млн евро тўлашларига тўғри келади.
Игуаиннинг ўзи эса Сарри қўл остида “Челси”да тўп суришни истамоқда. Вақтида ҳужумчи у билан “Наполи”да бирга ишлаган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии