"Ювентус" 35 ёшли Куадрадога янги шартнома таклиф этди
14 июн 2023 19:43
Новости
"Ювентус" 35 ёшли Куадрадога янги шартнома таклиф этди
"Бьянконери" футболчига ишонч билдиришда давом этмоқчи.
"Ювентус" ярим ҳимоячи Хуан Куадрадога янги шартнома таклиф қилди, бу ҳақда футболчининг ўзи эълон қилди. Футболчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси 30 июнга қадар амал қилади.
"Улар менга янги шартнома таклиф қилишди, аммо ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз, дедим. Келишувга эришамиз ва юқори савияда ўйнашда давом этаман деган умиддаман", – деди колумбиялик футболчи.
Куадрадо Турин клубида 2015 йилдан буён тўп тепади. 35 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум барча мусобақаларда 47 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 4 та ассистга муаллифлик қилди.
Аввалроқ "Ювентус" Заньолони А Серияга қайтармоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии