“Ювентус” 2 футболчиси коронавирусдан тузалди, Дибала эса ...
15 апр 2020 20:00
Новости
“Ювентус” 2 футболчиси коронавирусдан тузалди, Дибала эса ...
Туринликлар матбуот хизмати хабарига кўра, ҳимоячи Даниэле Ругани ва хавбек Блез Матуиди COVID-19 инфекциясини енгиб ўтишди.
12 март куни Руганининг касаллангани маълум бўлганди, беш кун ўтиб эса Матуиди ҳам коронавирусни юқтириб олди.
Хабарда келтирилишича, футболчилар икки бор тестдан ўтишган ва уларда вирус аломатлари чиқмаган.
Бироқ, “Юве” вингери Пауло Дибала ҳали ҳамон тузалганича йўқ. Аввалига, илк тест натижаси унинг соғломлигини кўрсатган эди, аммо иккинчи таҳлилда Дибала ҳали бу хасталикдан фориғ бўлмагани аниқланди.
Комментарии