RU

Последние новости

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  53 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  13 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Юве"ни рад этиб, мухлислар муҳаббатини танлаган Пароло Новости

"Юве"ни рад этиб, мухлислар муҳаббатини танлаган Пароло

Марко Пароло бир неча йил аввал туринликларга рад жавобини берганди. Вақт бу қарор тўғри эканини исботлади.

CIES халқаро спорт тадқиқот маркази ўз позициясида майдонда ўтказилган дақиқалар бўйича сўнгги беш йилликда етакчи бўлган футболчилар рейтингини тузиб чиқти. Ярим ҳимоячилар орасидаги етакчи А Серия вакили Марко Пароло деб топилди. Шу вақтгача у 14691 дақиқа давомида майдонга тушган (Хавбеклар орасида ундан фақат Даниэль Парехо, Кристиан Эриксен ва Коке кўпроқ ўйнаган).

Ҳозир бу рейтинг ва “Лацио”ни Паролосиз тасаввур қилиш қийин. Агар 2012 йил Пароло “Ювентус” таклифини қабул қилганида балки бу рўйхатдан ўрин ололмаган бўлармиди?! Ўша йили Пароло “Чезена” таркибида қойилмақом ўйин кўрсатганди. Шундан сўнг, ўйинчи кучли марказий ярим ҳимоячи қидираётган Антонио Контенинг эътибори тушди.

“Менга Конте ҳамда “Ювентус” менежерлари қўнғироқ қилди. Мен бу хабарни эшитиб уч кун ухлай олмадим. Кун бўйи бошқа жамоага ўтиш ё ўтмаслик ҳақида ўйладим. Агентим таваккал қилиб кўришим, “Ювентус” — топ даражадаги жамоа эканини кўп бор таъкидлади. Тўғрисини айтсам, рақобатдан қўрқдим. Ўша вақтда “Юве” марказида Маркизио, Погба ва Пирло ўйнарди. Тўғри, ўзимга ишонаман, имкониятларимни юқори баҳолайман. Аммо уларни асосий таркибдан чиқариб юбориш осонмаслигини ҳам яхши билардим”, — дея тан олди Пароло.

Агар Пароло “Кекса синьора”га кетганида, балки ҳозирги ютуқларига эришмаган, эҳтимол бир умр захира ўриндиғида қолиб кетган бўлармиди?! Тўғриси буни тасаввур қилиш, аниқ бир нарса дейиш мушкул. Лекин бир нарсани ишонч билан айтиш мумкин: Бугун эришган нарсаси, “Лацио” мухлисларининг чексиз муҳаббатига ета олмаган бўларди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика