RU

Последние новости

20:44РПЛ. "Акрон" 90+1 дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб "Динамо"га мағлуб бўлди, Эсанов 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 20:15"Қизилқум" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 2:0 (матнли трансляция)  1 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  31 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  9 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  9 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  6 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1

Юрий Лукин: "Бугунги ғалаба мавсумнинг ижобий якуни учун кафолат эмас" Новости

Юрий Лукин: "Бугунги ғалаба мавсумнинг ижобий якуни учун кафолат эмас"

"Қизилқум" - "Олмалиқ" жамоалари учрашувидан сўнг, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.
Юрий Лукин, "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи:
- Бугун жиддий ва кучли рақибга қарши майдонга тушдик. Олдимизга қўйилган вазифа нечоғли муҳим эканлигини ҳис қилган ҳолда рақибимизнинг олдинги турлардаги ўйинларини чуқурроқ таҳлил қилганимиз бугун фойда қилди. Шогирдларим кўрсатмаларимни бехато бажаришганидан хурсандман. Муҳими, бугун стадионга йиғилган мухлислар чиройли ўйинга гувоҳ бўлишди. Аммо ҳали жамоамиз ўз олдига қўйган вазифани охиригача ҳал этгани йўқ. Мақсадимиз олий лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш экан, охирги турда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этиб, мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.  Бугун кейинги турдаги рақибимизнинг ўз майдонида имкониятни бой берганлиги бизни асло хотиржамликка берилишимизга йўл қўймайди. Бир сўз билан айтганда, бугунги ғалаба мавсумнинг ижобий якуни учун жамоамизга кафолат бермайди. Кураш ҳали давом этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика