RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Юрген Клопп ЕЧЛнинг икки фаворитини айтди Новости

Юрген Клопп ЕЧЛнинг икки фаворитини айтди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп жорий йилги ЕЧЛ фаворитлари ҳақида гапирди.

“Мен учун ушбу турнирда икки фаворит бор. Булар “Манчестер Сити” ва “Бавария”. Бу икки жамоа иштирокидаги учрашув шубҳасиз томошабоп кечарди. Улар ярим финал ёки финалда учрашадими, бунисини билмайман. “Бавария” танаффусдан илгари ҳам кейин ҳам Германияда ҳаммадан яхши, чиройли ва кучли ўйин намойиш этмоқда. Ханс Дитер Флик бошқарувига ўтгач, жамоа ҳар қандай рақибни йўлидан чиқариб ташламоқда.

Бу йилги баҳслар ўзгача форматда ўтиши билан ҳам қизиқарли. “Манчестер Сити”ни таркибига эътибор қилсангиз, уларнинг нақадар кучли жамоа эканлигини билиш мумкин. Албатта омад барчага керак бўлади. Буни доим айтганман. Агар ЕЧЛда ғолиб бўлмоқчи экансан, ҳал қилувчи финал баҳсига тўлиқ таркибда етиб бориш лозим.

Албатта айни пайтда ЕЧЛда иштирок этадиган қолган жамоаларни ҳам кучсиз дейишдан йироқман. Аммо бу иккки жамоани шубҳасиз улар орасида фаворит деб ҳисоблайман”, дея Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги ЕЧЛ баҳслари “8 финал” форматида  12-23 август кунлари Лиссабонда бўлиб ўтади. Жамоалар битта учрашув натижасига кўра, кейинги босқичга йўлланма олишади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика