RU

Последние новости

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Юрагига "Mes que un club" ёзуви туширилган стадион бугун 60 ёшга тўлди Новости

Юрагига "Mes que un club" ёзуви туширилган стадион бугун 60 ёшга тўлди

Теги :  Камп Ноу
Бугун, 24 сентябрь куни Европада ўз бағрига энг кўп мухлис сиғдира оладиган "Камп Ноу" 60 ёшга тўлади.

Каталончадан таржима қилинганда янги майдон маъносини берувчи ушбу арена 1957 йилнинг 24 сентябрида фойдаланишга топширилган. Кўпчилик ушбу стадионни "Ноу Камп" деб ҳам аташади, аммо бу нотўғри эмас. Стадион номини тескари айтиш инглизлар томонидан ўйлаб топилган.


Ўз бағрига 99 354 кишини сиғдира оладиган стадион Европадаги энг йирик, дунёдаги иккинчи ўринда турувчи арена ҳисобланади (биринчи ўрин Шимолий Кореядаги "1-май" стадионига тегишли, сиғими - 114 000 киши).

Ушбу арена қурилиши 1954 йил 28 март куни бошланган. "Барселона"нинг аввалги уй стадиони бўлган "Camp de Les Corts"да мухлислар сиғимини кўпайтириб бўлмасди. "Камп Ноу"ни қуриш Франческ Митянс, Хосеп Сотерас ва Лоренцо Гарсиа-Барбонлардан ташкил топган архитекторлар гуруҳига топширилган.




"Камп Ноу"даги биринчи йирик учрашув 1972 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда "Ренжерс" ҳамда "Динамо" (Москва) ўртасида Европа Кубоглари соҳиби финал учрашуви ўтказилган ва шотландияликлар совринни қўлга киритишган.

1975 йилда стадионга электрон табло ўрнатилган.


"Камп Ноу" стадиони 1982 йилда Испанияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг 5та учрашувини қабул қилган. Ўша мундиалда арена бағрига 121 749 мухлисни сиғдира олган. Ушбу стадионда жаҳон чемпионатининг қуйидаги баҳслари бўлиб ўтган.

СанаЖамоа 1ҲисобЖамоа 2
1982 йил 13 июньАргентина0:1Бельгия
1982 йил 28 июньПольша 3:0Бельгия
1982 йил 1 июльБельгия0:1Собиқ Совет Иттифоқи
1982 йил 4 июльСобиқ Совет Иттифоқи
0:0Польша
1982 йил 8 июльПольша0:2Италия

Бир йил аввал "Барселона" раҳбарияти "Камп Ноу" стадионини реконструкция қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Реконструкция ишлари 2017 йилдан бошланиб, 2021 йилгача якунланиши керак.


Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика