RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди Новости

"Юниред" клуби "Динамо" мухлисларига мурожаат қилди

Теги :  "Юниред"
"Динамо" футбол клуби мухлисларига чексиз ҳурмат билан қуйидагиларни айтишни лозим топдик.

"Биз ўзбек футболини "Динамо" клуби билан танидик, унга мухлислик қилдик ва бундан кейин ҳам "Динамо"нинг қолган жамоаларга қарши ўйинларида Сизлар билан бир қаторда туришимизга ишонамиз. 

Бироқ Самарқанд дербиси бундан мустасно. Биз яхши ниятлар билан Самарқанд футболи ривожига кичик ҳисса қўшиш учун клуб ташкил қилдик. Бугунги кунда "Юниред" "Динамо" билан бир лигада рақобат олиб бораётгани бизни фахрга тўлдиради. Биз ўзаро самимий рақобат орқали вилоят футболини янги босқичга олиб чиқиш учун бир сафда меҳнат қилишга тайёрмиз. Икки кун аввал буни майдонда ҳам исботлашга уриниб кўрдик. 

Биласизми, "Юниред" клуби ўқувчи ва талаба ёшларни спорт билан дўстлаштириш учун ташкил этилган. Шундан келиб чиқиб, клуб мухлислари ҳам асосан ўқувчи ёшларни, яъни, ука ва сингилларингизни, ўқитувчи аёл ва қизларимизни ташкил этади. Биз уларни футболга қизиқтириш, соғлом турмуш тарзига кўниктириш умиди билан "Динамо" стадионига бошлаб борамиз. Аммо, афсуски, айрим футбол мухлисларининг ҳақоратомуз сўзлари, сўкинишлари ва ҳатто таҳдидлари қаршисида қоламиз. "Динамо"га қарши учрашув давомида бу каби ҳунук ҳолатлар жуда кўп бор такрорландики, айрим ўқувчи ёшларда футбол стадионига нисбатан меҳр эмас, нафрат шаклланишни бошлади. Биз бундан чексиз афсусдамиз. 

Ҳурматли мухлислар, биз Лига орқали сиздан бир нарсани илтимос қилиб қоламиз: атрофингиздаги инсонларга акангиз, укангиз, синглингиз, опангиз, ўғил ёки қизингиз каби муомалада бўлинг! Биз майдонда жиддий рақобат ҳосил қилишга, Самарқанд футболи ривожига бирдек ҳисса қўшишга, ҳар қандай рақибга қарши тик туришга тайёрмиз. Унинг атрофида эса соғлом рақобат ва самимиятни унутмасликни истаймиз. Бизни тўғри тушунишингиздан умидвормиз.

Ҳурмат билан самарқандлик ёшларни ўзида бирлаштираётган ва эндигина катта футболга кириб келаётган "Юниред" футбол клуби", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика