RU

Последние новости

08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  0 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  15 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3

Ёзги трансфер бозорини ларзага келтираётган "Қизилқум" Новости

Ёзги трансфер бозорини ларзага келтираётган "Қизилқум"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ёзги трансфер бозорида таркибни кучайтириш ишларига жиддий киришган.

Сайтимиз манбаларига кўра, "Қизилқум" клуби раҳбарияти селекция ишлари билан машғул. Айни пайтда "Локомотив" қароргоҳини кеча тарк этган Игнатий Нестеров ва Ойбек Қиличев кейинги фаолиятини "Қизилқум" билан боғлаш арафасида.

Кеча хабар берганимиздек, "Қизилқум" АГМКнинг собиқ ҳимоячиси Владислав Касмининдан ташқари "Сурхон"нинг қатор футболчиларига ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Хусусан қанот вингери, ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли бўлган Ҳусниддин Ғофуров, марказий ҳимоячи Дарко Станоевич ва ҳужумчи Александр Касьян "Қизилқум" жамоаси қизиқишлари доирасида. Айни пайтда клуб мазкур футболчилар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Менежер Ҳамиджон Актамов қисқа фурсатдаги танаффусдан кейин "Қизилқум" бошқарувига қайтишини катта трансферлар орқали амалга оширишни режалаштирган.

Бундан ташқари ҳам клуб жамоага яна маҳоратли футболчиларни таклиф этишни мўлжаллаган.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жорий мавсум Суперлигада 9-турдан кейин умуман ғалаба қозонмаган ва 2 дуранг эвазига қўлга киритилган 2 очко билан жадвалда 13-ўринни мустаҳкам турибди.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика