RU

Последние новости

15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  0 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  0 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  0 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  0 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  11 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  6 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4

Йованович “Навбаҳор”да ўйнайди Новости

Йованович “Навбаҳор”да ўйнайди

Эртага жамоамиз аъзолари икки кунлик дам олишдан кейин яна машғулотларни бошлаб юборишади.

Хабарингиз борки, мавсумлар оралиғида таркибга бир қатор футболчилар жалб этилиб улар билан шартномалар имзоланмоқда. Бугун сербилик футболчи Неманья Йованович билан шартнома имзоланди. Ўтган мавсумни “Андижон” ва “Қизилқум” клублари сафида ўтказган ҳужумчи билан бир йиллик келишувга эришилди. Ўзбекистондаги фаолиятини 2015 йили “Олмалиқ” клубида бошлаган футболчи олий лигада 57 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол уришга эришган. Йованович фаолияти давомида Югославия, Руминия, Норвегия ва Қозоғистон клублари сафида ҳам тўп сурган.

Шу ўринда айтиш жоизки, Йовановични ўз таркибида кўришни истаган клублар сони бир нечтани ташкил этганди. Ҳужумчи бир неча кун олдин Тошкентга етиб келган бўлиб, ўтган вақт давомида музокаралар олиб борилди. Футболчни бошқа клубга ўтиб кетиши мумкинлигини инобатга олган мураббийларимиз Йованович ҳақида ҳеч қандай маълумот бермасликни айтиб ўтишганди. Айнан шу сабабли ҳужумчини жамоамиз сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни сайтимиз орқали эълон қилмай тургандик. Шу сабабли, мухлисларимизни тўғри тушунишларини сўраб қоламиз. “Навбаҳор”нинг тўлақонли аъзосига айланган Йованович эртадан жамоамиз машғулотларида қатнашишни бошлайди.

Маълумот учун

Неманья Йованович

1984 йилнинг 14 августида Сербиянинг Неготин шаҳрида туғилган.

Бўйи 191 см.

Амплуаси ҳужумчи.

Тўп сурган жамоалари

2000-2003      “Црвена Звезда”

2001-2002      “Железник”

2002-2003      “Биг Булл"     14 (0)

2003-2007      “Униря Урзичени”   47 (7)

2004              “Аржеш”        4 (1)

2006              “Пандурий”   4 (0)

2007             ”Римнику-Вилча”    16 (4)

2007-2008      “Университатя”        29 (6)

2008-2010      ”Васлуй”        30 (5)

2010    ”Униря Алба-Юлия”            15 (1)

2011    ”Тараз”           29 (7)

2012    “Қайрат”        14 (2)

2012    “Тобол”          9 (2)

2013    “Саннес Ульф”         9 (0)

2014    “Спартак Семей”      30 (7)

2015    “Олмалиқ”     28 (9)

2016    “Андижон”    13 (5)

2016    “Қизилқум”   14 (8)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика