RU

Последние новости

01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  1 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 00:00Лига 1. Ҳусанов ва "Ланс" "Ренн" меҳмони бўлмоқда, ПСЖ эса ўз уйида "Тулуза"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  11 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  14 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа" Новости

Йован Жокич: "Муҳит ва дунёқарашимни ўзгартириш вақти келганди. "Навбаҳор" юқори ўринларга курашадиган жамоа"

Самвел Бабаян мураббийлигидаги "Навбаҳор" жамоаси қишки трансфер ойнасида фаолликни қўлдан бой бермаяпти.

Клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш мақсадида жорий мавсумни АГМКда ўтказган Йован Жокични ўз сафига қўшиб олди. Юртимизда 4 йилдан бери тўп тепиб келаётган сербиялик 3 мавсумни Олмалиқликлар, яна бир йил "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилди. Жамоасини ўзгартиришга қарор қилган футболчига бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик.

-  Йован аввало янги жамоа билан табриклаймиз. Олмалиқда бир-биридан ажойиб мавсумларни ўтказдингиз. Шундай экан АГМКдан кетишингиз нима билан боғлиқ?
- Ҳақиқатдан ҳам учта яхши мавсумлар ўтказдим. Мен бундан хурсандман. Фаолиятимдан нолимайман. Бунинг учун АГМКга раҳмат айтаман. Шунингдек илк бор "Локомотив" билан ОЧЛда иштирок этдим. Уларга ҳам ташаккуримни изҳор қилиб қоламан. Ўйлашимча муҳит ва дунёқарашни ўзгартириш вақти келганди. Шу боис жамоамни ўзгартиришга қарор қилдим. 

- Одатда футболчилар бирор таклиф келиб тушса яхшилаб ўйлашади ва бир қарорга келишади. Лекин сизнинг "Навбаҳор"га ўтишингиз жуда тезда рўй берди...
- Мен кўп ўйлаб ўтирганим йўқ. Таклиф тушди ва уни қабул қилдим.  Самвел Бабаян билан ўз вақтида "Локомотив"да бирга ишлаганмиз. Мен учун бегона мураббий ҳисобланмайди.

- Бошқа клублардан ҳам чорлов олдингизми?
- Албатта таклифлар ҳар доим бўлган. Лекин мен Ўзбекистонда қолишни маъқул кўрдим. "Навбаҳор" мен учун энг яхши танлов эди.

- Ўзбекистондаги фаолиятингиз орқали сизда қизиқ анъана бор. Яъни ҳар мавсумни соврин ва ёки юқори ўринларда якунлаяпсиз. 2018 йил АГМК билан мамлакат кубоги соҳиби, 2019 йил "Локомотив" билан кумуш медаллари ва сўнгги икки йилда бронза медаллари. Буни "Навбаҳор"да ҳам давом эттиришингизга ишонасизми?
- "Навбаҳор" жуда яхши жамоа. Бу жамоа турнир жадвалида юқори ўринларга кураша олади. Ушбу йўлда қаттиқ меҳнат қиламиз. Ўйлайманки якунда ўз мақсадимизга эришамиз.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика