RU

Последние новости

15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  0 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  4 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  4 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  80 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1

Ёшлигида ўт ўчирувчи бўлишни хоҳлаган Зайниддин Тожиев 43 ёшга тўлди Новости

Ёшлигида ўт ўчирувчи бўлишни хоҳлаган Зайниддин Тожиев 43 ёшга тўлди

Ўзбек футболида ака-ука Тожиевларнинг алоҳида ўрни бор десак асло янглишмаган бўламиз.

Ака-укаларнинг уч нафари ҳаётини бевосита футбол билан боғлаган. Камолиддин айни пайтда Бекободнинг «Металлург» клуби шарафини ҳимоя қиляпти. 33 ёшли Фарҳод эса кутилмаганда фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган қаҳрамонимиз Зайниддин Тожиев эса мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. У учинчи йилдирки, "Одил Жуниор" жамоасида мурғақ қалб эгаларига миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келяпти.

Зайниддин Тожиев болалигида икки тўнғич акаси сингари ўт ўчирувчи бўлишни орзу қилган. Лекин кейинчалик футболга бўлган қизиқиш устун келди. Қизиғи, у профессионал футболчилик фаолиятини бироз кечроқ бошлаган. 24 ёшида "Академия" клуби таркибида олий лигадаги дебютини нишонлаган. "Академия" дебютант клуб бўлишига қарамай, 2001 йилги олий мавсумида 5-ўринни эгаллади. Тожиев эса чемпионатда 10 та гол киритиб, футбол оммасини ўзига жалб қилди.

Футболчилик фаолиятидаги юлдузли онлари "Пахтакор"да ўтган. Тожиев икки бор Ўзбекистон чемпиони ва шунча мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Легионер сифатида Қозоғистоннинг "Есиль-Багатир", "Ордабаси", Эроннинг "Саба Баттери" ҳамда Хитойнинг "Тянжин Тэда" клубларида тўп тепган. Зайниддин ака Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 18 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган.



- Футболчилик фаолиятим давомида ўзимни мураббийликка тайёрлаб келганман, - дейди биз билан суҳбатда бугунги қаҳрамонимиз. - Тажрибали мураббийлар қўл остида ўйнадим. Табиийки, улардан ўша пайтнинг ўзида ён дафтарчамга ўзим учун керакли деб топган машғулотлар схемасини ёзиб борардим. Бир кун келиб бу менга асқотишини билардим. Айтмоқчи бўлганим, мураббийликка шунчаки келиб қолмадим. Бунинг учун йиллар давомида ўзимни тайёрладим. Футболдан бошқа соҳада ўзимни тасаввур ҳам қила олмасдим. Мураббийликни болалар билан ишлашдан бошладим. Уларнинг дунёси ўзгача, ўз ишимдан шунчаки роҳатланаман. Шу боис ҳам ўзимни профессионал клубларга урмадим. Балки вақти келганида у ерда ҳам ишларман. Аммо, ҳозирги пайтда фаолиятим болалар билан боғланган. Масалан, бир гуруҳда ўн нафар бола шуғулланса, уларнинг характери ўн хил бўлади. Ҳар бирига алоҳида ёндашув билан муносабатда бўлишингиз керак. Кимгадир яримта гапнинг ўзи етади. Бошқа бир болага битта машғулотни тушунтириш учун бир соат ҳам етмайди. Қайсидир шогирдингизга юмшоқроқ, бошқасига қаттиқроқ гапириш керак. Баъзи болалар сал қаттиқроқ гапирсангиз йиғлаб юборишади. "Ҳали бола-да", деб қўямиз. Бир сўз билан айтганда, болалар билан ишлаш шахсан мен учун жуда мароқли.



Нодирхўжа Юлдашев Зайниддин Тожиев ҳақида

"Очиғи, Зайниддин ака билан қачон танишганимни эслай олмайман. Лекин 2000 йиллар бошида дасхат сўраганим кечагидек эсимда. "Пахтакор"га ишга кирганимдан кейин кўплаб сафарларга бирга бордик. Ўзини катта тутмайдиган, барча билан самимий муомалада бўладиган ажойиб инсон. "Odil Junior"ни очаётганимизни билганларидан сўнг, ўзларини мураббийлик фаолиятида синаб кўришга қарор қилдилар. Иккиланиб ўтирмай уларга 2008 йилда туғилган болаларимизни бердик. Иккиланмаслигимнинг энг асосий сабаби, 5 нафар фарзанднинг отаси бўлган кишидан болалар футболида яхши мураббий чиқишини башорат қилиш қийин эмас эди. Футболчиларимизга ўз фарзандидек қарайди. Ҳозир кўплаб сафарларда бирга бўлаяпмиз, жуда ҳам ажойиб инсон. Футболчиларимиз кўп нарсаларни ўрганаяптилар. Бугун "Сергели" жамоаси билан тур учрашувини ўтказдик. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда галстук ҳақидаги латифа эсимга тушди. Кейин иккита гол уриб, галстукни "ташлаб юбордик".

Зайниддин акамга узоқ умр ва оилавий бахт тилайман.



БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ

Зайниддин Фахриддинович Тожиев кўпчиликка "Пахтакор"даги ёрқин ўйинлари билан танилган. Тожиевларнинг тўнғичи футболдаги профессионал фаолиятини 24 ёшида Тошкентнинг "Академия" жамоасида бошлаган.

"Пахтакор", "Есиль Богатирь" (Қозоғистон), "Саба Баттери" (Эрон), "Тянжин Тэда" (Хитой), "Шўртан", "Ордабаси" (Қозоғистон), "Локомотив" (Тошкент), "Нефтчи" (Фарғона), "Бухоро" (Бухоро) ва "Динамо" (Самарқанд) жамоаларида фаолият олиб борган. Тожиев Ўзбекистон миллий терма жамоасида 18 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилган. Ҳозирда "Odil Junior" жамоасида болаларга миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатиб келяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Зайниддин Тожиевни унутилмас кун билан муборакбод этамиз.



Камолиддин Алимов тайёрлади

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика