RU

Последние новости

14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  3 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1

Ёшларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишди Новости

Ёшларимиз Осиё чемпионатига йўлланма олишди

Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Қатар - Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 4-дақиқасида вакилларимизнинг илк хавфли ҳужуми, чап қанотдан. Ўринбоев - Азимов комбиси Сардорнинг паси билан тугади. Сидоров охиригача курашди. 6-дақиқада Акрам Афиф уч нафар ҳимоячимизни чалғитиб, хавфли ноаниқ зарба берди.14-дақиқада Акрам Афиф жарима майдончамизга кириши билан Отахоновга тегиб, йиқилиб тушди. Саудиялик бош ҳакам Фаҳад ал-Мирдасий ўйинни давом эттирди. 23-дақиқада Акрам Афиф чап қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб дарвозани ишғол қилди - 1:0.

32-дақиқада камсонли ҳужумларимиздан бири тўп рақиб ҳимоячилари назорати остида майдонни тарк этиши билан тугади. Нормуродовнинг омади келмади. 45-дақиқада Нажмиддин Нормуродовнинг "пушка"дан учиб чиққандек зарбаси дарвоза устунидан анча беридан ўтиб кетди.

56-дақиқада Акрам Афиф ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди - 2:0. 67-дақиқада бурчак зарбаси амалга оширдик. Азимовнинг пасидан сўнг Элдор Шомуродов бош билан зарба берди. Баланд, анча баланд. 85-дақиқада ҳисоб қисқарди. Жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Забиҳилло Ўринбоев боши билан дарвозага йўллади - 2:1. Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади ва иккала жамоа Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.



Қатар U19 - Ўзбекистон U19 - 2:1
Гол:
Акрам Афиф, 23 - 1:0.Акрам Афиф, 56 пенальти - 2:0.
Забиҳилло Ўринбоев, 85 - 2:1.
Қатар U19:
1. Юсуф Ҳасан 3. Салаҳ Ал Яхри, 5. Серигне Тиам, 6 Абдулазиз Маҳмуд, 8 Аҳмад Доозандех, 10. Акрам Афиф, 11. Жассим Ал Жалабий 12. Жасим Муҳаммад, 17. Жассим Ал Шаммарий (Абдулла Ал Ахрак, ), 18. Ассим Мадибо, 21. Носир Ал Наср (Муаз Яҳё, 46).
Ўзбекистон U19:  Шерзодбек Абдураимов, Достонбек Турсунов, Аббос Отахонов, Улуғбек Худойбердиев, Азизбек Мамазоитов, Нажмиддин Нормуродов, Жавоҳир Соҳибов (Миржамол Қосимов, 67), Дурбек Камолов (Мақсуд Маҳмудов, 60), Сардорбек Азимов, Забиҳилло Ўринбоев, Андрей Сидоров (Элдор Шомуродов, 46).
 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика