RU

Последние новости

17:30Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  108 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Ёшлар Швециядан олтин медаллар билан қайтишди Новости

Ёшлар Швециядан олтин медаллар билан қайтишди

Теги :  Gothia Cup
Жорий йилнинг 17-21 июль кунлари Швециянинг Гётеборг шаҳрида имконияти чекланган футболчилар ўртасида "Gothia Cup" турнири бўлиб ўтди.

Дунёнинг 60 дан зиёд мамлакати жамоалари иштирок этган мусобақанинг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган ҳамюртларимиз ҳал қилувчи баҳсда мезбон – Швеция терма жамоасига қарши майдонга чиқишди. Учрашувда тўлиқ устунликка эришган жамоамиз рақибларини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда илк бор чемпионликни қўлга киритишди.

Кеча, 22 июль куни Швециядан қайтиб келган чемпион жамоамизни  Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари томонидан тантанали кутиб олинди.

-Терма жамоа сафида  вилоятимизнинг  Оққўрғон туманидаги 78-сонли махсус мактаб-интернати тарбияланувчиларидан  Шуҳрат Жўраев, Дилшод Жўраев, Денис Никитин, Дилмурод Азимов ва мураббий Азамат Мўминов ҳам мазкур халқаро турнирда иштирок этиб, чемпионлар сафидан жой олишди,-дейди Тошкент вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов. - Ушбу чемпион ёшларимиз кеча Оққурғон туманида ҳам муносиб кутиб олиниб, ҳокимлик томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Мамлакатимиз байроғини халқаро аренада баланд кўтарган чемпионаларимизнинг ёрқин ғалабаси ёшларимизга ўзига хос ҳавас ва спортга бўлган иштиёқни ошишига хизмат қилиши табиий.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика