RU

Последние новости

10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  1 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  1 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  5 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  19 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  5 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2

Ёшлар ўртасидаги U-19 ОЧ. Ёшларимизни кутиб турган синов Новости

Ёшлар ўртасидаги U-19 ОЧ. Ёшларимизни кутиб турган синов

Бугун Мьянманинг Нейпидо ва Янгон шаҳарларида футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионат старт олди.
Тарихда 38-марта ўтказилаётган мусобақа 19 ёшгача бўлган терма жамоаларнинг жаҳон чемпионатига саралаш вазифасини ўтиб бериши билан ҳам икки карра аҳамиятлироқ саналади. Мьянмадаги мусобақада Равшан Ҳайдаров бошқараётган ёшлар термаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Осиё чемпионати дастлаб ОФК Ёшлар Чемпионати деб юритилган. Кейинчалик унинг номи ҳозирги кўринишга келтирилган. Илк бор 1959 йил ўтказилган турнир дастлаб ҳар йил ташкил қилиб келинган. Бу ҳолат 1978 йилгача давом этган. 1980 йилдан кейин эса оралиқ 2 йилга чўзилган, лекин орада бир марта танаффус 3 йилдан ҳам иборат бўлган.

Турли йилларда чемпионат ҳар хил форматларда ўтказилган. Ҳозир эса саралаш босқичидан кейин 16 терма жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Шуниси қизиқки, 1978 йилги чемпионатни қўшиб ҳисоблаганда биринчи 20 чемпионатда финал ўйинида кучлар тенг келса, ҳар икки жамоа ғолиб деб эълон қилинган. 3-ўрин беллашувда ҳам шундай ҳолат кузатилган. Шу сабабли ғолиб жамоалар сони чемпионатлар сонидан ортиқроқ, худди бизнинг чемпионатдаги сингари.

ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИНИНГ БАРЧА ФИНАЛЛАРИ
1959   Жанубий Корея – Малая – 2:1
1960   Жанубий Корея – Малая – 4:0
1961   Индонезия – Бирма – 0:0*   
1962   Таиланд – Жанубий Корея – 2:1
1963   Жанубий Корея – Бирма – 2:2*
1964   Исроил – Бирма – 0:0*
1965   Исроил – Бирма – 5:0
1966   Бирма – Исроил – 1:1*
1967   Исроил – Индонезия – 3:0
1968   Бирма – Малая – 4:0
1969   Бирма – Таиланд – 2:2*
1970   Бирма – Ҳиндистон – 3:0
1971   Исроил – Жанубий Корея – 1:0
1972   Исроил – Жанубий Корея – 1:0
1973   Эрон – Япония – 2:0
1974   Ҳиндистон – Эрон – 2:2*
1975   Эрон – Ироқ - 0:0*
1976   Эрон – Жанубий Корея – 0:0*
1977   Ироқ - Эрон – 4:3
1978   Ироқ - Жанубий Корея – 1:1*
1980   Жанубий Корея   Қатар
1982   Жанубий Корея   Хитой
1985   Хитой   Саудия Арабистони
1986   Саудия Арабистони – Баҳрайн – 2:0
1988   Ироқ - Сурия – 1:1 (5:4)
1990   Жанубий Корея – КХДР – 0:0 (4:3)
1992   Саудия Арабистони – Жанубий Корея – 2:0
1994   Сурия – Япония – 2:1
1996   Жанубий Корея – Хитой – 3:0
1998   Жанубий Корея – Япония – 2:1
2000   Ироқ - Япония – 2:1
2002   Жанубий Корея – Япония – 1:0
2004   Жанубий Корея – Хитой – 2:0
2006   КХДР – Япония – 1:1 (5:3)
2008   БАА – Ўзбекистон – 2:1
2010   КХДР – Австралия – 3:2
2012   Жанубий Корея – Ироқ – 1:1 (4:1)

Изоҳ: * белгиси бор учрашувларда ўйин дуранг билан тугагач, ҳар икки жамоа ғолиб деб эълон қилинган. 1980, 1982 ва 1985 йилларда ярим финал гуруҳ баҳслари тартибида ўтказилган.

Барча ғолиблар:
12 – Жанубий Корея
7 – Мьянма
6 – Исроил
5 – Ироқ
4 – Эрон
3 - КХДР
2 – Саудия Арабистони, Таиланд
1 – Хитой, Сурия, БАА, Ҳиндистон, Индонезия

2014 йилги Осиё чемпионати Мьянма пойтахти Нейпидо ва собиқ пойтахт Янгон шаҳарларида ўтказилади. Учрашувлар шу шаҳарлардаги «Тувунна» (32000 томошабинга мўлжалланган) ва «Вунна Теикди» (30000 томошабинга мўлжалланган) стадионларида бўлиб ўтиши мўлжалланган. Ушбу мамлакат илк бор нуфузли турнирга мезбонлик қилади. Қизиғи, Мьянма ёшлар терма жамоаси 1970 йилгача 7 марта қитъада тенгсиз жамоага айланган. Лекин ҳозирги кунда бу давлат футболда Осиёда аутсайдерлар қаторига тушиб қолган. Терма жамоамиз барча учрашувларни Янгонда ўтказади. Гуруҳдан кейин ҳам ёшларимизнинг йўли фақат Янгонга боғлиқ бўлади.

Энди эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг финал босқичларидаги иштирокига назар ташлаб ўтсак. Умуман олганда, айнан финал баҳсларидаги натижанинг ўзи бўйича термамиз жуда яхши кўрсаткичларга эга. Чунки 2002, 2004, 2008, 2010 ва 2012 йиллардаги қитъа чемпионати финалида иштирок этган ёшларимиз ҳар сафар гуруҳдан кейинги босқичга чиқишган ва уч марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган.

2002 йилги мусобақа кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Ўшанда гуруҳда мезбонларни ортда қолдириб кетган термамиз чорак финалда Сурияга қарши кечган асабий беллашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб (барча голлар 2-таймда урилган), жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишганди. Лекин ярим финал ва 3-ўрин учун ўтган учрашувларда рақиблар биздан кучлироқлигини намойиш этишганди. Шунга қарамай, кичик мундиалга илк бор чиқишнинг ўзи ҳақиқий қаҳрамонлик эди.

2002 йил
«А» гуруҳи
Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Жанубий Корея 3 2 1 0 3-0 7
2 Ўзбекистон 3 2 0 1 9-6 6
3 Қатар 3 1 0 2 7-8 3
4 Таиланд 3 0 1 2 2-7 1

1-тур
Қатар – Жанубий Корея – 0:1
Ўзбекистон – Таиланд – 4:0
2-тур
Қатар – Таиланд – 3:2
Жанубий Корея – Ўзбекистон – 2:0
3-тур
Қатар – Ўзбекистон – 4:5
Таиланд – Жанубий Корея – 0:0
Чорак финал
Япония – БАА – 3:0
Жанубий Корея – Ҳиндистон – 7:0
Саудия Арабистони – Хитой – 4:1
Сурия – Ўзбекистон – 0:4
Ярим финал

Япония – Ўзбекистон – 1:1 (4:2)
Жанубий Корея – Саудия Арабистони – 2:1
3-ўрин учун
Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 0:4
Финал
Япония – Жанубий Корея – 0:1

2004 йил эса бўлажак чемпионлар Жанубий Корея термаси чорак финалда бизни тўхтатган. Табиийки, шу билан мундиал ҳақидаги орзуларга чек қўйилганди. Гуруҳда Лаос, Ҳиндистон ва Сурия билан тўқнаш келиб, биринчи ўринни эгаллаган футболчиларимиз чорак финалдан кейин уйга қайтишга мажбур бўлишган. Балки, ўшанда 2-ўринни эгаллаш яхшироқ бўлармиди? Чунки сурияликлар охир-оқибат ярим финал йўлланмасини қўлга киритишганди. Финалда эса корейслар Хитойдан 2:0 ҳисобида устун келишган.

«С» гуруҳи

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Ўзбекистон 3 2 1 0 8-4 7
2 Сурия 3 2 1 0 7-3 7
3 Лаос 3 1 0 2 4-9 3
4 Ҳиндистон 3 0 0 3 2-5 0

1-тур
Ўзбекистон – Лаос – 5:2
Голлар
: Қўзибоев 54, 71, 74, Бикмаев 84, Абдуллаев 89 – Суван 57, Фафуванин 82.
Сурия – Ҳиндистон – 2:1
2-тур
Лаос – Сурия – 1:4
Ҳиндистон – Ўзбекистон – 1:2
Голлар:
Манжит Сингх 67 – Клецков 28, Абдуллаев 90.
3-тур
Ўзбекистон – Сурия – 1:1
Голлар
: Жатдоев 3-пен – Атиф Женят 79.
Лаос – Ҳиндистон – 1:0
Чорак финал
3 октябрь 2004

Япония - Қатар – 0:0 (5:3)
Ўзбекистон – Жанубий Корея – 1:2
Хитой – Малайзия – 3:0
Ироқ - Сурия – 0:1

2008 йил Саудия Арабистонида ўтказилган чемпионатда ёшларимиз Аҳмад Убайдуллаев бошчилигида яна бир бор жаҳон чемпионатига йўл олиб, ишқибозларга олам-олам хурсандчилик улашишганди. Ўшанда гуруҳда Иордания, Австралия ва Таиланд билан учрашувларда катта муаммоларга дуч келмаган футболчиларимиз чорак финалда Хитойни қийинчилик билан мағлубиятга учратишганди.

Ўшанда қўшимча вақтнинг охирги сонияларида посбонимиз Дониёр Усмонов майдондан четлатилган ва сўнгги хавфли вазиятни бир амаллаб бартараф этган жамоамиз пенальтилар сериясида мушкул ҳолатдан чиқиб кетганди. Дарвозадан ўрин олган Мурод Холмуҳаммедов бир зарбани қайтарган бўлса, яна бир зарбада хитойликларнинг ўзлари адашишганди. Кейин эса ярим финалда Каримовнинг ягона голи корейслардан устун келишимизни таъминлаган.

Финалда эса Аҳмад Ҳалил ва БААга «тишимиз ўтмаган», 1:2. Шунга қарамай, қитъа чемпионатида қўлга киритилган кумуш медаллар ҳам ёмон натижа эмас.

«D» гуруҳи

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Австралия 3 2 1 0 4-2 7
2 Ўзбекистон 3 2 1 0 3-1 7
3 Таиланд 3 1 0 2 3-4 3
4 Иордания 3 0 0 3 3-6 0

1-тур
Иордания – Ўзбекистон – 0:1
Гол:
Мирзаев 3.
Австралия – Таиланд – 1:0
2-тур
Ўзбекистон – Австралия – 1:1
Голлар:
Каримов 37 – Минникон 48.
Таиланд – Иордания – 3:2
3-тур
Таиланд – Ўзбекистон – 0:1
Гол:
Мусаев 34.
Четлатиш: Сутжарит 72.
Иордания – Австралия – 1:2

Чорак финал
Хитой – Ўзбекистон – 0:0 (3:4)
Четлатиш: Усмонов 120.
Япония – Жанубий Корея – 0:3
БАА – Саудия Арабистони – 1:0
Австралия – КХДР – 2:1

Ярим финал

Жанубий Корея – Ўзбекистон – 0:1
Гол:
Каримов 17.
Четлатиш: Сён Гю 90.
БАА – Австралия – 3:0
Финал
Ўзбекистон – БАА – 1:2
Голлар:
Тўраев 64 – Аҳмад Ҳалил 33, 72.

2010 йилда мундиалга чиқишимиз учун бир неча дақиқа камлик қилган. Гуруҳда бирорта тўп ўтказмасдан КХДР, Баҳрайн ва Ироқдан устун келган ёшларимиз чорак финалда Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобда имкониятни бой беришган. Шундай қилиб, Марат Кабаев шогирдларининг уриниши муваффақиятсиз якунланган.

«В» гуруҳи

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Ўзбекистон 3 3 0 0 4-0 9
2 КХДР 3 2 0 1 5-1 6
3 Баҳрайн 3 1 0 2 2-4 3
4 Ироқ 3 0 0 3 1-7 0

1-тур
Ўзбекистон – КХДР – 1:0
Гол:
Абдухолиқов 64-пен.
2-тур
Ўзбекистон – Баҳрайн – 1:0
Гол:
Смоляченко 17.
3-тур
Ўзбекистон – Ироқ - 2:0
Голлар:
Баҳриддинов 45, Мирзаев 90.

Чорак финал

Ўзбекистон – Саудия Арабистони – 1:2
Голлар:
Абдуллаев 6 – Отайф 83, Алжоҳани 96.

2012 йил БААда Аҳмаджон Мусаев шогирдлари жаҳон чемпионатига йўлланма олишди. Гуруҳда Вьетнам, Иордания ва КХДРга қарши учрашувларда 7 очко тўплаган ёшларимиз чорак финалда Сурияни пенальтилар сериясида доғда қолдириб, Туркиядаги ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилишганди. Игорь Сергеев 7 тўп киритган ҳолда мусобақа тўпурарига айланганди.

«С» гуруҳи

Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 Ўзбекистон 3 2 1 0 8-2 7
2 Иордания 3 1 2 0 8-5 5
3 КХДР 3 1 1 1 6-3 4
4 Вьетнам 3 0 0 3 2-14 0
Ўзбекистон – Вьетнам – 4:0
Голлар
: Фомин 28, Сергеев 45+1, 79, Ҳакимов 90+1.
Иордания – Ўзбекистон – 2:2
Голлар:
Сергеев 60-пен, 90+3 – Фади Авад 49, Раҳмонов 65-авт.
КХДР – Ўзбекистон – 0:2
Голлар
: Сергеев  79-пен, Ҳакимов 85.
Чорак финал
Ўзбекистон – Сурия - 2:2 (3:0)
Голлар
: Сергеев 44, Тошпўлатов 76 – Мидо 38, Маовас 45+2.
Ярим финал
Жанубий Корея – Ўзбекистон – 3:1
Голлар
: Кан Сан Ву 51, 76, Мун Чан Жин 61-пен – Сергеев 66.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика