RU

Последние новости

16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  2 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  1 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  3 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  9 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  7 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  15 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  21 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  4 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  7 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  21 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  4 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  19

Ёшлар лигаси: "Қизилқум" — "Бунёдкор" — 0:2 Новости

Ёшлар лигаси: "Қизилқум" — "Бунёдкор" — 0:2

Ёшлар лигасининг 2-турида "Қизилқум" Тошкентнинг "Бунёдкор" клубини қабул қилди.
Учрашув ёш бунёдкорчиларнинг кескин ҳужумлари билан бошланди. 7-дақиқада Азиз мамазоитов дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Аммо унга якуний зарба беришда аниқлик етишмади.

12-дақиқада мезбонлар вакили Бобур Мамиров жамоадоши Бобур Ўроқовни тўп билан таъминлади.  Бироқ Ўроқов ҳимоячи қаршисида ожиз қолди ва рақибига тўпни олдирди.

25-дақиқада меҳмонлар ўз жарима майдончаси яқинида Жамшид Шоҳназаровга нисбатан қўпол ўйнашди. Жарима тўпини Сарваржон Холматов қойилмақом қилиб амалга оширди. Тажрибали дарвозабон Муроджон Зухуров катта қийинчилик билан тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

29-дақиқада меҳмонлар тўпни  бурчакдан ўйинга киритди. Руслан Санаев эса жарима майдончасида юзага келган кескин вазиятни юмшатди ва тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди.

34-дақиқада Бобуржон Ўроқов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди. Унинг кучли зарбасини Муроджон Зуҳуров қайтариб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

39-дақиқада меҳмонлар майдоннинг чап қанотида ўйин қоидасини бузди. Бобуржон Искандаровнинг жарима зарбасини Муроджон Зуҳуров осонликча бартараф этиб, тўпни эгаллаб олди.

Танаффусданг сўнг, "Қизилқум" жамоаси мураббийи Обид Худоёров таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу мезбонлар ўйинини бир мунча жонлантирди. Аммо юзага келтирилган вазиятни голга айлантиришда улар оқсашда давом этдилар.

50-дақиқада меҳмонлар вакили Миржамол Қосимов дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан жарима тўпини амалга оширди.  Унинг йўллаган кучли зарбаси  мезбонлар дарвозасининг юқори бурчакидан жой олди — 0:1.

Футболдаги "Сен урмасанг, сенга уришади", деган ибора бу гал ҳам яна бир бор исботини топди.  61-дақиқада меҳмонлар яна бир қарши ҳужумни голга айлантиришди. Бу гал Сардор Азимов мезбонлар дарвозабонини осонлик билан доғда қолдирди — 0:2.

Учрашувнинг қолган дақиқаларида ташаббус гоҳ мезбонлар, гоҳ меҳмонлар томонига ўтиб турган бўлса-да, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

2-тур, 21 март (шанба)

"Қизилқум" (Навоий) — "Бунёдкор" (Тошкент) — 0:2 (0:0).

Навоий шаҳри. "Сўғдиёна" стадиони.

Ҳакамлар:
Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон), Олимжон Абдуҳалимов, Ўктам Бобомуродов, Нодир Болтаев (барчаси — Навоий).

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

Голлар: Миржамол Қосимов (50), Сардор Азимов (61)

"ҚИЗИЛҚУМ": 12. Дилшод Ҳамроев, 6. Бобуржон Ўроқов, 14. Саиджон Ҳайитов, 43. Жамҳурбек Абдужалилов (54. Ҳусниддин Фазлиддинов, 52), 44. Бобур Мамиров, 47. Жамшид Шоҳназаров (58. Феруз Бобоқулов, 46), 51. Бобуржон Искандаров (с), 52. Севдиёр Ҳамроқулов, 77. Нодиржон Шахобиддинов (11. Маъруф Тиллаев, 72), 87. Руслан Санаев (53. Баҳодир Қосимов, 46), 90. Сарваржон Холматов (57. Нуриддин Раҳматуллаев, 46).

"БУНЁДКОР": 25. Муроджон Зуҳуров (с), 6. Рустам Ашурматов, 7. Нодир Мавлонов (14. Вячеслав Пурак, 65), 15. Эргаш Исмоилов, 18. Шаҳзод Абдураҳимов, 26. Сардор Азимов (5. Восит  Раҳимов, 81), 23. Нуриддин Ҳасанов (21. Фарҳод Намозов, 60), 28. Хуршид Ғиёсов, 30. Азиз Мамазоитов (10. Владислав Нуриев, 70), 44. Миржамол Қосимов, 59. Жавоҳир Қаҳрамонов (11. Муҳаммаджон Қаҳрамонов, 76).

Огоҳлантиришлар: Бобуржон Ўроқов (8), Нодиржон Шаҳобиддинов (15), Нуриддин Ҳасанов (55), Саиджон Ҳайитов (74).
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика