RU

Последние новости

21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  1 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  1 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  15 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  8 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  8 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2

Йоахим Лёв: "Бу тўқнашув ғолиби чемпионликка асосий даъвогарга айланади" Новости

Йоахим Лёв: "Бу тўқнашув ғолиби чемпионликка асосий даъвогарга айланади"

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Италияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.


- Италиянинг кўплаб ўйинларини томоша қилдик, чуқур ўргандик. Италия нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам кучли жамоа. Улар олдинги чизиқда бир қатор қизиқарли вариантларни қўллашади. Лекин уларнинг энг кучли тарафи - ҳимоя. Италия рақибни ўз жарима майдончаси олдида зарарсизлантиришда анча уста. Биз ҳам уларнинг бу ўйинларига қараб, рақибнинг ҳимоядаги ўйинларини таҳлил қилиб, шунга яраша тараддуд кўрдик.

Италия билан бўладиган баҳсда юзага келадиган ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланмоқ лозим. Чунки "Скуадра Адзурра"га қарши ўйинда сенда бошқа имконият туғилмаслиги мумкин.

Бу тўқнашув ғолиби чемпионлик учун асосий даъвогарга айланади. Ярим финалга йўл оладиган ҳар бир жамоа чемпион ҳақида ўйлай бошлайди ва мақсадни юқори қўяди.

Германия чемпион бўлиши учун етарли имкониятларга эга, футболчиларимизнинг салоҳияти ҳам бунга етади. Аммо ҳали йўл узоқ. Италиядан ўтган тақдиримизда ҳам қолган йўл осон кечмаслиги аниқ. Чунки бу тўқнашув ғолиби ярим финалда мезбонлар билан учрашиши мумкин. Германия ва Италия учрашуви ғолибини чемпионликка асосий фаворит, дея ҳисоблаётганларнинг фикрига қўшиламан.

Биз ўз кучимизга ишонамиз. Сабаби, ўзимизнинг сифатли, кучли тарафларимизни яхши биламиз. Лекин рақиб кимлигини ҳам унутмаслик лозим. Де Росси ҳақида эшитдим. Менимча, Де Росси бизга қарши ўйинда иштирок этолмаса керак. Аммо Италияда бу каби муаммоларни ёпиш учун доимо вариантлар бўлган ва чиқади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика