RU

Последние новости

11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  6 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  1 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  0 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  1 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  2 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  2 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4 03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   6 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  1 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  4 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  6

"Ё, ҳудо, бизни ажратишмаса, Златан мени ўлдириб қўяди" - Рохо бир воқеани эслади Новости

"Ё, ҳудо, бизни ажратишмаса, Златан мени ўлдириб қўяди" - Рохо бир воқеани эслади

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо ҳужумчи Златан Ибрагимович билан боғлиқ бир воқеани ёдга олди.

"Златан тўп билан бўлишни истарди. "Олд Траффорд"да ҳисоб 0:1 турган бир паллада Златан очиқ бўлса-да, тўпни ўйинчилар орасидаги Погбага оширдим. Поль эса тўпни қизғаниб, рақибларни алдаб юрди. Шунда Златан мени сўкишни бошлади.

Тинмай сўкаётганди, шунда унга: "Овозингни ўчир, каттабурун. Сенга фақат тўп керак", деб жавоб бердим. Биринчи бўлим якунланди, барчамиз кийим алмаштириш хонасига кетаётгандик. Бир вақт Златан ерда ётган елим идишни тепиб, асабий ҳолатда менга қаради: "Менга ҳозир нима дединг?".

Мен ҳам жойимда тўхтаб: "Сен менга нима дединг?", деб жавоб қайтардим. 

Унинг кўзларига қараб турардим ва ичимдан: "Ё ҳудо, бизни ажратинглар, бўлмаса у мени ўлдириб қўяди", деган нидолар келаётганди. Кийим алмаштириш хонасидан ҳаммадан асабий Моуриньо чиқиб келди ва барчамизни хонага олиб кириб кетди. Ютдик ва навбатдаги босқичга ўтдик.

Эртаси куни клуб ошхонасида нонушта қилаётган пайтим кимдир томоғимдан бўғди, ҳеч нима қила олмадим, кимлигини ҳам билолмадим, гапира олмадим ҳам. Ортимдан: "Сен кеча менга нима дединг?", деган овоз келди ва у бирданига томоғимни қўйиб юборди.

Ошхонадаги ҳамма кулиб юборди. Яхшики Златан хазиллашган экан. Ибрагимовичга ҳеч ким гапира олмаган. Шу жумладан мен ҳам", - деди Рохо.

Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика