RU

Последние новости

01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  3 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 23:30Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 23:25Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 23:20АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 23:15АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 23:10Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  16 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  15 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  22

Йилнинг энг яхши матбуот хизмати - "Пахтакор" Новости

Йилнинг энг яхши матбуот хизмати - "Пахтакор"

Ўтган мавсум давомида энг барқарор ва профессионал равишда ишлаган матбуот хизмати сифатида "Пахтакор" клубини эътироф этдик.

Айнан "Пахтакор" клуби матбуот хизмати йил давомида бир маромда ва фаоллик билан чемпионат, ёшлар лигаси, академия, футзал ва аёллар жамоасига оид хабарларни тақдим этиб келди.

Иш жараёнида ўзгача ёндошув, профессионаллик ва оперативлик билан ишлаган клуб матбуот хизмати сайтимиз томонидан эълон қилиниб келган турнинг энг яхшиларига жами 13 маротаба лауреат бўлишга муваффақ бўлди.

"Пахтакор" матбуот котиби Беҳзод Назаров, бўлим ходимлари Марат Аксанов ҳамда фотосуратчи Сергей Забалуевлар биргаликда самарали фаолият кўрсатишди.

Клуб матбуот хизмати уй учрашувларида журналистларга ишлаш учун қулай шароит, ўйинга оид маълумотлар, хусусан махсус дастурнома тайёрлашда қолган клублардан анча илдамлаб кетгани эътирофга лойиқ. Шу боисдан ҳам "Пахтакор" матбуот хизмати ҳар жабҳада устунлик билан ғолибга айланди.


Шунингдек, сайтимиз орқали аниқлаб келинган турнинг энг яхшилари қаторида "Насаф" матбуот хизмати вакиллари ҳам 6 маротаба лауреат соҳибига айланишди. Мавсум давомида барқарор ва яхши даражада ишлаган қаршиликлар матбуот хизмати иккинчи бўлди.

Амалдаги чемпион "Локомотив" матбуот хизмати мавсум давомида атиги 3 бор эътирофга лойиқ кўрилди.  "Навбаҳор" матбуот хизмати мавсум давомида 2 маротаба энг яхши бўлди.  "Сўғдиёна", "Нефтчи" ва "Қизилқум" матбуот хизмати бутун мавсум давомида бир мартадан лауреатга айланишди.

Шунингдек, сайтимиз томонидан эълон қилиниб келган энг яхшилар лауреатида 5 бор энг яхши матбуот хизмати аниқланмаган.

АГМК, "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Металлург" клублари матбуот хизмати йил давомида умуман лауреатга лойиқ кўрилмади.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика