RU

Последние новости

16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  0 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  6 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   242 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  4 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  20 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  5 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  6 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  46

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) Новости

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

ЎЗбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзев ва бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Ҳусайн Норчаев учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иштирок этишди

- Ўйин ҳақида

- Барчага хайрли кеч. Бугунги тарихий ғалаба билан ҳалқимизни табриклаймиз. Худога шукр, қийин учрашувда чиройли ғалаба қозондик. Майдонда рақибга деярли имконият қолдирмадик. Мақсадимиз сари юришда давом этамиз ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Ҳусайн Норчаев

- Ўйин ҳақида  

- Ғалаба билан табриклайман. Ғалабаға узоқ вақт давомида интилиб келгандик. Ўз юришимизни давом эттирамиз.

- Бугунги учрашув жуда ҳам эмоцияларга бой бўлди. Араб терма жамоаларига қарши кечадиган учрашувлар ҳар доим провокация ва жанжалларга бой бўлади. Биринчи дақиқалариданоқ рақиб футболчилари  бизга нисбатан жуда қўпол ўйнашди. Биз футболчиларимиз ҳам ҳиссиётга берилиб жавоб қайтара бошлашди. Танаффусда ушбу ҳолатни тўғирлаш учун йигитларга нималар дедингиз?

- Ўйиндан аввал йигитларга бундай ҳолатлар рўй беришини мумкин деб огоҳлантириб қўйгандим. Ҳар хил вазият бор ва ҳар нарса рўй бериши мумкин эди. Йигитларга совуққон бўлишни талаб қилдим. Йигитлар майдонда фақат футбол ҳақида ўйлашди. Биз футбол бўйича рақибдан устун эканлигимизни билар эдик. Биринчи бўлим сўнгида ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Иккинчи бўлимда улар шундай ўйнашда давом этишди ва қизил карточка олишди.

- Индонезия ярим финалда тўқнаш келишингизни кутганмидингиз ва Индонезия терма жамоасининг кучли жиҳатларини санаб ўтсангиз? 

- Ушбу мусобақада кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. Жанубий Корея каби кучли терма жамоани таслим этишди. Биз Индонезияни ўрганиб чиқамиз. Мақсадимизга эришиш учун яна бир қадам қолди. 

Ҳусайн Норчаев

- Саудия Арабистони билан жуда кўп маротаба тўқнаш келганмиз. Бугунги саудия терма жамоаси сизларга қандайдир янгилик тақдим эта олдими?

- Саудия жамоасини яхши таниймиз. Уларни яхши ўрганиб чиқдик ва шу сабаб уларни мағлуб этдик. Биз саудларни кўп ўрганганмиз  

- Жамоангиз мусобақада ҳали гол ўтказиб юбормади. Буни қандай уддалаяпсизлар ва бу қанчалик сизларга ишонч бермоқда?

- Биз яхши ҳимояланмоқдамиз ва бунда бутун жамоанинг ҳиссаси катта. Ҳимоя ҳужумдан бошланади ва барча футболчилар ҳимоя учун яхшигина тер тўкишмоқда.

Ҳусайн Норчаев

- Финалдаги мағлубиятнинг аламини олдингизлар. Бугунги ғалаба кейин нималарни ҳис этмоқдасиз?

- Ғалаба қозонганимиз жуда ёқимли. Асосий мақсадимиз сари яна битта қадам ташладик. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ўйин намойиш этишни ният қилганмиз. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак.


Рейтинг: +82   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика