RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  4 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  8 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  107 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Йиғиннинг биринчи куниданоқ ўз олдимизга аниқ мақсад қўйгандик — Фарҳод Нишонов Новости

Йиғиннинг биринчи куниданоқ ўз олдимизга аниқ мақсад қўйгандик — Фарҳод Нишонов

2023 йилнинг март ойида Ўзбекистон яшил майдонларида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтади.

Унда Осиёнинг энг кучли жамоалари қитъа биринчилиги ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Ўз ўрнида, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам мезбон сифатида мазкур мусобақага тайёргарликни бошлаб юборган. Жамоамиз, режага мувофиқ, мусобақага қадар бир нечта йиғинлар ўтказиши, халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши, бир қанча футболчиларни селекция қилиб бориши режалаштирилган.

Сентябр ойидаги йиғин давомида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвайда ўтказилган “Малдонадо Cуп” турнирида иштирок этиб, Бразилия, Аргентина ва Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши учрашувлар ўтказди.

Мазкур даврда Саудия Арабистонида эса U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон У-19 терма жамоаси иштирок этди. Бу орқали Фарҳод Нишонов шогирдларининг халқаро тажрибаларини янада орттириш ва уларни расмий учрашувларга тайёрлаб бориш ҳамда ёшлар терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олиш мақсад қилинганди.

Вакилларимизнинг турнирдаги иштироки рамзий ҳисобланган бўлса-да, жамоамиз бор имкониятини ишга солиб, мусобақада максимал натижани қайд эта олди. Хусусан, ёшларимиз турнир давомида рақиблар дарвозасига 14 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 2 та тўп олиб чиқди. Турнир фаворитларидан ҳисобланган мезбон — Саудия Арабистони U-20 терма жамоаси ҳам ишончли тарзда мағлуб этилди.

Ўзбекистон 7:0 Мальдив
Ўзбекистон 3:0 Мьянма
Саудия Арабистони 1:2 Ўзбекистон
Хитой 1:2 Ўзбекистон

Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот ва медиа бўлими жамоа вакилларидан мазкур йиғин, саралаш босқичидаги иштирок ва кейинги режалар хусусидаги фикрлари билан қизиқди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов:

— Барчага маълум, Саудия Арабистонидаги Осиё кубоги саралаш босқичида қандай натижа қайд этишимиздан қатъий назар мусобақанинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиб бўлган эдик. Лекин бу мусобақа биз учун жуда катта аҳамиятга эга эди, сабаби, биз кейинги йилги турнирда нафақат мезбон балки фаворитлардан бири сифатида иштирок этишни мақсад қилгандик. Шу сабабли ҳам бу босқичда бор имкониятларимизни намойиш этдик.


— Футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилдингизми, олдинда қилиниши керак бўлган қандай ишлар бор?


— Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатига келадиган бўлсам, уларнинг ҳам жисмоний ҳам руҳий ҳолатидан қониқиш ҳосил қилдим. Чунки бу йиғинга жисмоний-руҳий жиҳатдан тайёр футболчилар жалб этилган эди. Режа бўйича иш олиб бордик, лекин олдимизда қилинадиган ишлар кўп. Бу ёшларимиз келажакда профессионал футболчи бўлишлари учун биз ҳам уларнинг ўзлари ҳам ҳаракат қилишимиз лозим. Улар индивидуал жиҳатдан ўсишлари, ўз устида ишлаб боришлари керак.

— Қайси ўйинлар сиз учун қийинроқ кечди, хусусан, Саудия Арабистонига қарши тарихий ғалаба ҳақида нималар дея оласиз?


— Шубҳасиз энг қийин баҳс Саудия Арабистонига қарши ўйин бўлди. Сабаби, рақибимиз жуда кучли эди. Таркибида маҳоратли ўйинчилари ҳам кўп. Шунинг учун бу ўйинда қийинчиликка дуч келдик, лекин шу ўринда футболчиларга раҳмат айтиб қоламан. Улар майдонда борини бериб ҳаракат қилиб, охиригача курашдилар. Йиғиннинг илк куниданоқ асосий мақсадимиз Саудия Арабистонини мағлуб этиш эди, буни устида ишладик. Шу иштиёқ туфайли ҳам ғалабага эришдик, деб ўйлайман.




Жамоа футболчиси Миркомил Абдураззоқов:


— Японияда бўлиб ўтган йиғиндан сўнг бизга яна бир яхши имконият тақдим этилди. 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш баҳсларида иштирок этишимиз айтилди. Биз бундан хурсанд бўлдик. Чунки бу нималарга қодир эканлигимиз, қайси томонларда эса кўпроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб берарди.

— Мураббийлар асосан нималар устида ишлашди?


— Мураббийларимиз йиғиннинг илк куниданоқ тактик ва жисмоний машғулотларни олиб боришди. Олдимизда муҳим турнир турганлиги, биз кейинги босқич масаласига чиққанлигимизни унутишимиз шартлигини уқтириб келишди. Шу туфайли бўлса керак, барча учрашувларда ғалабага ташна бўлиб майдонга тушдик.

— Турнирдаги энг қийин баҳс?


— Энг қийин баҳс албатта Саудия Арабистони билан ўтказилган ўйин бўлди. Бу жамоа ҳар томонлама кучли эканлигини, бироқ уларни мағлуб этиш орқали ўз имкониятларимизни намойиш этишимиз кераклигини бизга айтишди. Ўйин давомида ҳар иккала тарафда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Бироқ якунда биз барибир ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилдик. Сўнгги турда Хитой билан ҳам осон бўлмаган ўйинни ўтказдик. Биринчи бўлимнинг охирига келиб бир киши кам қолдик. Лекин ўйиннинг сўнггигача биз ўз устунлигимизни намойиш қилиб, ғалаба қозондик.




Қайд этиш керак, 20 сентябрдан Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинларини бошлади. Мазкур йиғинга саралаш босқичида ўз иқтидор ва имкониятини намойиш эта олган 3 нафар футболчи — Риан Исломов, Асадбек Жўрабоев ва Асрор Кенжаев жалб этилди.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 24-27-сентябрь кунлари Тошкентда Жаҳон чемпионати иштирокчиси — Словакия ёшлар терма жамоасига ўртоқлик ўйинларида қатнашади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика