Яя Туре: "Янги келганлар ажойиб футболчилардир"
27 июл 2013 19:51
Новости


Яя Туре: "Янги келганлар ажойиб футболчилардир"
«Манчестер Сити» клуби ярим ҳимоячиси Яя Туре клуб томонидан сотиб олинган футболчиларни мақтади.
«Клубимизга янги футболчилар келганидан хурсандман, сабаби улар керак эди. Негредо, Навас, Фернандиньо ва Йоветич, уларнинг барчаси ажойиб футболчилар. Агар биз мана шу футболчилар билан бирга ўзимизнинг ўйинимизни намойиш этсак совринга даъвогарлик қила оламиз», – дейди Туре Daily Mail нашрига.

Комментарии