Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"
16 мая 01:42
Новости
Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш жамоанинг мавсумдаги энг яхши футболчисига айланганди.
Португалиялик футболчи ушбу эътироф учун асосий даъвогар бўлганди ва сўровномада энг кўп овоз тўплади.
"Сўнгги кунларда мен Зиркзи билан гаплашдим ва у мендан: "Келаси йили мен ҳам сен каби ўйнайман ва даъвогарлар сафига кирмасликка ҳам розиман", деб айтди. Демак, у барчанинг ишлари яхши бўлишини истамоқда. Ундай ҳолатда мен дунёнинг энг бахтли инсонига айланаман. Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман. Бу ерда жамоадошларимга ёрдам бериш учун келганман", - деди Фернандеш.
Бруну ушбу мавсумда 54 ўйинда 19тадан гол ва ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии