RU

Последние новости

09:11Косово футболчилари Руминия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасига бир уюм чиқинди ташлаб кетишди  0 08:30Салоҳ ёшлигида кимга ўхшашни орзу қилганини айтди  0 07:56Родри «Ман Сити»ни тарк этса, қайси жамоага бориши маълум  3 02:54Миллатлар лигаси. Германиядан 7:0, Нидерландиядан 4:0 ва бошқа натижалар  0 01:58"Интер"нинг икки ҳужумчиси келаси ёзда клубдан кетади  0 01:21Дьёкереш учун курашда етакчи клуб номи маълум  4 00:20Сане ўзига янги клуб танлади  2 00:04Миллатлар лигаси. Украина ва Грузия ўзаро дуранг ўйнади, Туркия ўз уйида Уэльсни енга олмади ва бошқа натижалар  0 23:13Погба "Манчестер Юнайтед"га қайтади  2 22:40Дэвис келганидан сўнг ким "Реал"дан кетади?  5 21:59"Тоттенхэм" Сон билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиради. Вингер клубда 10-мавсумини ўтказмоқда  1 20:46Раньери: "Нега бу йигит ўйнамаяпти?"  7 20:12Европа гранди Хвича Кварацхелияга қизиқишни тиклади  5 19:52Россия қачон ФИФА ва УЕФА мусобақаларига қайтади?  21 19:38"Бавария" маошлар харажатини камайтириш учун ўз юлдузларидан бирини сотади  0

Яхши чопа олмаётган "тулпорлар" ёхуд Нагельсманн билан бирга ишлаган "Турон" янги бош мураббийи ҳақида Новости

Яхши чопа олмаётган "тулпорлар" ёхуд Нагельсманн билан бирга ишлаган "Турон" янги бош мураббийи ҳақида

Ушбу мавсум яна "элита"га қайтган "Турон" мавсум олдидан катта ўзгаришларга қўл урди ва янги мавсумда жамоа ўзига келиб оладигандек туюлган эди.

Лекин жамоа мавсумни ўта омадсиз тарзда бошлади ва турнир жадвалида 13-поғонани эгаллаб турибди. 

Жамоа яқинда мураббийини ўзгартирди. Кўрамиз, Яйпан жамоаси энди кейинги учрашувларини қандай ўтказаркан.

Натижалар

"Турон" мавсумни яхши бошлай олмади. Жамоа биринчи турда ўз ўйида тенг рақиб ва жорий мавсум Суперлигага қайтган "Бухоро"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи турда Қаршининг "Насаф" клуби меҳмони бўлган яйпанликлар сўнги дақиқада гол ўтказиб юбориб, дурангни қўлдан бор беришганди. Учинчи ва тўртинчи тур баҳсларида эса "Сурхон" ва "Бунёдкор"га қарши кечган учрашувларда дуранг қайд этилди – 1:1 ва 0:0 ҳисобларида. 5-турда эса Яйпан жамоаси ўз ўйида "Олимпик"ка кичик 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди ва шу учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилди. Олтинчи турда эса "Фарғона дербиси" бўлиб ўтди ва унда "Турон" сўнги дақиқаларда ёш футболчи Абега Энянг Нгунинг голи эвазига бир очкони қўлга киритди.


1-тур

05.03.2023

"Турон" 1:2 "Бухоро"

Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов 30',  Анри Чичинадзе 47', Темур Исмоилов 80'


2-тур

12.05.2023

"Насаф" 2:1 "Турон"

Голлар: Қувондиқ Рўзиев 31', Жавоҳир Сидиқов пенальти 45+5', Ҳусниддин Алиқулов 90+9'


3-тур

19.03.2023

"Турон" 1:1 "Сурхон"

Голлар: Шоҳназар Норбеков 39', Тамирлан Жамалутдинов пенальти 88'


4-тур

02.04.2023

"Бунёдкор" 0:0 "Турон"


5-тур

07.04.2023

"Турон" 0:1 "Олимпик"

Гол: Анри Чичинадзе автогол 61'


6-тур

17.04.2023

"Нефтчи" 1:1 "Турон"

Голлар: Улуғбек Ҳошимов 50' Абега Энянг Нгу 90'


Услуб ва муаммолар

"Турон" жамоаси кўп аутсайдер жамоаларга хос равишда рақиб ўйинига қарши тактика қўллайди ва кўпинча рақибга тўп назоратини топширади. "Турон" доим қарши ҳужумга таянган ҳолда ўйнамоқда. Тажрибали ўйинчилар ва ёш футболчилар ўртасидаги тафовут яққол кўзга ташланиб қолмоқда ва бу жамоага зарарига ишлаётгани, шубҳасиз. Жамоанинг муваффақиятсиз ўйин намойиш этаётганига кўпроқ услуб эмас, футболчилар ва уларнинг майдондаги ҳаракатлари сабаб бўлмоқда, менинг фикримча. Сабаби "Бухоро"га қарши кечган учрашувда яйпанликлар дарвозабони Раҳимжон Давронов чамаси 20 метрлардан йўлланган зарбани қайтара олмай, ўз дарвозасига киритиб юборган эди ва ушбу гол "Бухоро"га дастлабки 3 очкони тақдим этди. Учрашувдан сўнг "Турон" собиқ бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ушбу сўзларни айтган эди:

"Тўғриси, шунча кўрган тайёргарлигимиз, амалга оширган селекциямиз, раҳбарлар ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши – ҳаммасини биргина ўйин "ювиб юборди". Афсуски, буни жуда ҳам уятли мағлубият деб таърифласа бўлади. Бугун энг ёмон учрашувимизни ўтказдик".

"Насаф"га қарши кечган учрашувда ҳам сўнги дақиқада бурчак тўпидан гол ўтказиб юборишди ва яна мағлубиятга учралди. Кейинги учрашувда ҳам шундай ҳолат, "Сурхон"га қарши кечган учрашувда ҳам жамоа ҳисобда олдинда бораётган чоғида ғалабани қўлдан чиқарди. Учрашув якунланишига беш дақиқа қолганида Аъзамжон Алиев ўз жарима майдончасида Сильванус Нимелини йиқитди ва учрашув бош ҳаками 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Жамалутдинов гол урди ва ҳисоб – 1:1. Учрашув шу ҳисобда якунланди. "Турон"нинг энг катта муаммоларидан бири ҳисобни ушлаб қола олмасликдир.


Янги мураббий

У ким ва қаерда фаолият олиб борган?

18 апрель куни "Турон" клуби раҳбарияти янги мураббий билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берди. Жамоанинг янги бош мураббийи россиялик мутахассис – Денис Бушуев. 41 ёшли россиялик мураббий "Турон" бош мураббийи этиб тайинлангунига қадар Россия ва Германиянинг қўйи лигаларида фаолият олиб борган. Мураббийлик фаолиятидаги биринчи иш жойи "Мюнхен-1860" клуби бўлган ва Германиянинг ушбу клубида аввалига бош мураббий ёрдамчиси ва кейинчалик қисқа вақт давомида бош мураббий бўлиб ишлаган. Бушуев "Мюнхен-1860" клубининг барча тоифадаги жамоалари билан ишлаган ва "Мюнхен-1860" клубининг U-17 жамоасида мураббий бўлган пайти, унинг ассистенти Юлиан Нагельсманн бўлган. Ҳа, жаҳон футболидаги энг ёш мураббийлардан бири ва "Бавария" собиқ устози – Юлиан Нагельсманн. 

2018 йили Россия U-17 терма жамоасида бош мураббий ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган. 2020 йил ўртасида Россия Иккинчи лигаси вакили "Ленинградец" жамоасини бошқарган ва жами 26 та учрашувда 14 та ғалаба, 6 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этган. 2021-2022 йиллар оралиғида ўша вақти Биринчи лигада тўп тепаётган ва жорий мавсум МФЛга кўтарилган "Велес" жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган ва 9 та учрашувда 4 та ғалаба, 2 та дуранг ва 3 та мағлубиятга эришган. 


Sport24.ru сайтига берган интервьюсида Бушуев Нагельсманн ҳақида қуйидагиларни билдирди.

- Ўша вақтларда сизнинг ассистентингиз Юлиан Нагельсманн бўлган, тўғрими?

- Ҳа, у менга ўхшаб, футболдаги фаолиятини эрта тугатди ва унга клуб тизимида иш бошлади. Мураббийликдаги биринчи қадамларини ташлаётган чоғида Нагельсманн келажакда катта мураббий бўлишига ишониш қийин эди. У ҳатто ярим "ставка" ишлар ва футболга тўлиқ киришмаган эди. Мураббийлик у учун кўпроқ футбол билан алоқани йўқотмаслик учун бўлган ҳаракат эди, ўша паллаларда ва у ҳатто мураббийликни ташлаб, спорт-менедмент соҳасида ўқишга бор эътиборини қаратмоқчи эди. Ўша йиллари, кимдир менга келажакда Юлиан "Бавария" бош мураббийи сифатида Бундеслигани ютади дейишганда, "сизлар ақлдан оздингизми?", деган бўлар эдим.


Бўлажак учрашув

"Турон" навбатдаги учрашувини ўз ўйида мусобақа фаворитларидан бири "Навбаҳор"га қарши ўтказади. Ўйинда Бабаян шогирдлари фаворит ва "Турон"нинг имкониятлари анча паст, лекин янги мураббий бошчилигидаги "Турон" сенсация қайд этишга ҳаракат қилиб кўради.



Имкониятлар: 35% – 65%, "Навбаҳор" фойдасига.

"Турон"нинг Наманган клубига қарши тўқнашувдан кейинги кейинги рақиблари – "Металлург", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна". Амалдаги чемпионга қарши имкониятлар анча кам баҳоланаётган бўлса-да, яйпанликлар мавсумни ёмон ўтказаётган икки жамоа "Металлург" ва "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда очко тортиб олишлари мумкин.


Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика