Ярмоленко Италия терма жамоасига қарши ўйнамайди
09 окт 2018 18:14
Новости
Ярмоленко Италия терма жамоасига қарши ўйнамайди
Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Италияга қарши бўладиган ўртоқлик баҳси олдидан футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Италияга қарши ўйиндан олдин ҳеч қандай ажиотаж йўқ. Биз ва рақиб учун бу учрашув Миллатлар лигаси учун тайёргарлик бўлади. Агар расмий ўйинда майдонга тушсак, ҳаммаси бошқача бўлар эди.
Андрей Ярмоленко бу ўйин учун биз билан учяпти, аммо у майдонга тушмайди. Андрейда микротравма бор ва навбатдаги кунларни муаммолардан қутилишга сарфлайди. Чехияга қарши бўладиган баҳсгача у тайёр бўладид деб умид қиламан" - дейди Шевченко.
Комментарии