Япония термасининг собиқ устози ЛаЛигада иш бошлади
04 ноя 2019 19:41
Новости
Клуб расмий сайти хабарига кўра, 60 ёшли мутахассис клуб билан ушбу мавсум якунига қадар шартномага имзо чеккан. Олдинроқ клуб Маурисио Пеллегринони истеъфога чиқарганди.
Агирре бунга қадар "Атлетико", "Сарагоса", "Эспаньол", шунингдек, Мексика, Япония ва Миср термаларида ҳам ишлаган.
12 турдан кейин "Леганес" Испания чемпионати турнир жадвалининг сўнгги поғонасини эгаллаб турибди.
Комментарии