RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

"Япония, Қатар, Жанубий Кореяни нима учун ютишимиз керак?" — Санжар Турсуновдан аччиқ ҳақиқатлар Новости

"Япония, Қатар, Жанубий Кореяни нима учун ютишимиз керак?" — Санжар Турсуновдан аччиқ ҳақиқатлар

АГМК жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов яқинда "Офсайд" кўрсатуви меҳмони бўлди.

Эфир давомида Санжар Турсунов ўзбек футболидаги бир нечта оғриқли нуқталар ҳақида гапирди. Қуйида унинг айрим фикрларини матнли тарзда эътиборингизга ҳавола қиламиз.  

- Ўз вақтида Валерий Газзаев бошқарган "Алания" жамоасида тўп тепганман. Кунига 3 маҳал машғулот ўтказиларди. Менимча у ердаги йиғинни Ўзбекистондаги ҳеч бир жамоа қилмаган. Кўп футболчилар жисмоний ҳолатини яхшилаш учун айнан Газзаевга келарди. Дейлик бошқа клублар 10та айлана югурса, "Алания"да 100та айлана югурардик.

- Ўзбекистонда ҳам шундай машғулот қилса бўлади. Лекин тикланиш йўқ. Физиотерапия, муз топа олмайлсиз. Витаминизация, машғулотдан кейин бериладиган ичимликлар ва ҳоказо. Умуман олганда нол. Россия ёки Европа клубларида футболчи кейинги ўйинга тайёр ҳолда етиб келади. Биз эса ўша юклама билан машғулотга келамиз. Охири бу нарса жароҳатга олиб келади. Шароит яратиб берилгандан сўнг талаб қилиш лозим.

- Яна бир савол. Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатарни нима учун ютишимиз керак? Ташкилотчилик кучлими? Витаминизациямиз кучлими? Майдонларимиз яхшими? Нимамиз улардан устун? Футболда 1-2та ўйинга настрой қиласиз. Осиё чемпионатида ҳар 3 кунда ўйинлар бўлади. Бундай турнирда тез тикланиш, навбатдаги ўйинга  тайёргарлик кўриш керак.  

- Ўзбекистон терма жамоасида мураббийнинг услубига мос келмагандирман. Балки ўзим кучсиздирман. Кейинчалик Самвел Бабаян, Эктор Купер бошқарди терма жамоани. Самвел Бабаян билан ўзаро ҳеч қандай зиддият бўлмаган. Тўғрисини айтиш керак Самвел Бабаянда 11 нафар ва 3та захира футболчиси бўларди.  Қолган футболчилар рўйхатни тўлдириш учун эди. Мухлислар ҳам буни билади. Ҳозир чақирса ҳозир бораман. Ҳассада бўлсам, ҳассада ҳам етиб келаман.

Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика