RU

Последние новости

07:35Суперлига. Бугун Наманганда дахшат ўйин бор  0 01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  9 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  14 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  2 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  84 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди Новости

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди

Ташкилот тарихидаги энг ёш раҳбар ўз стратегиясида 2050 йилга бориб мамлакати билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритмоқчи эканлигини айтди.

Япония футбол ассоциациясининг янги президенти этиб 47 ёшли собиқ футболчи Цунэясу Миямото тайинланди. Мутахассис бундан аввал бошқарувчи директор лавозимида ишлаб келганди.

Футболчилик фаолияти давомида "Гамба Осака", "Ред Булл Зальцбург", "Виссел Кобе" каби клубларда тўп тепган Миямото 2002 ва 2006 йилги жаҳон чемпионатларида ўйнаган. Ҳатто сардорлик сифатида кўпгина ўйинларда Япония терма жамоасини майдонга бошлаб тушган.

Матубот анжуманида Миямото ўз режаларини ОАВ вакиллари билан ўртоқлашди. Эълон қилинган манифестда қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган:

- Кучли Япония терма жамоасини шакллантириш;

- Болалар, қизлар ва кексаларга эътибор қаратган ҳолда футбол билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш;

- Атроф-муҳит муаммоларига футбол орқали ёндашиш, ижтимоий ташаббуслар орқали маҳаллий ҳамжамиятларнинг муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш.

Миямотонинг таъкидлашича, стратегик ҳаракатлар натижасида Япония 2050 йилга бориб ўз яшил майдонларида жаҳон чемпионатини қабул қилиб, чемпионликка эришмоқчи.

Рейтинг: +6   

Комментарии

+1   
24 мар 16:20:35
Jamshid Abdusamadov
Бу гапларни бизда мамлакат президенти гапиради. Миямото гапиргани амалда булса булди. Амалда булмаса хам хозирги даражаси хам емонмас
+1   
24 мар 16:01:03
Tiki taka
Бизда хам хеч бўлмаса Осиё чемпионатини ўтқазиш стратегияси бўлиши керак
   
24 мар 17:55:15
Soccerland777
Биз шу йил ёзда ким билан ўртоқлик ўйини ўтказишни билмаймиз...
   
24 мар 16:16:59
Арсенал 14
Lekin miyasi motor ekan, 2050- yilgacha ehhhheee.....
   
24 мар 16:12:53
O'rinberdi
Bizda ham sobiq fudbolchi Lutfollo Toʻrayev boʻlsa fidiratsiya pirizidenti 2054 yil Jahon chempionatiga chiqamiz deydi
   
24 мар 16:05:23
Tiki taka
Биз хам Осиёнинг энг қолоқ терма жамоаларидан бирининг дабдала майдонини апиляция бериб ўзгартириш стратегиясини ўйлаб кўришимиз керак...
   
24 мар 15:55:09
Davron Mirzakulov
Bizda ham bittasi bor edi vise president hele hele qilib yuribdi bir foydasi tegmadi
   
24 мар 15:53:31
Abror_Tursunov
Biz o'shanda jchga chiqish uchun kurashamiz)
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика