Яп Стам ван Дейкни АПЛ тарихидаги энг яхши ҳимоячи деб ҳисобламайди
20 дек 2024 00:51
Новости
Яп Стам ван Дейкни АПЛ тарихидаги энг яхши ҳимоячи деб ҳисобламайди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Яп Стам АПЛнинг энг яхши марказий ҳимоячиларини танлади.
- Айни дамдаги энг яхши ҳимоя жуфтликлари - Габриэл Магальяэс – Вильям Салиба ҳамда Виржил ван Дейк – Ибраима Конате. Ван Дейк дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, Габриэль ва Салиба унинг даражасига чиқишга ҳаракат қилмоқда.
- Ван Дейкни АПЛ тарихидаги энг яхши ҳимоячи десак бўладими?
- Айрим мухлислар уни шундай аташмоқда, лекин мен бундай демаган бўлардим. Чунки мухлислар 20-25 йил олдинги вақтларни эсдан чиқармаслиги ва ўша пайтлардаги ҳимоячиларни ҳам ёдга олишлари керак.
Балки, солиштириш нотўғридир, бизнинг давримизда марказий ҳимоячилар жасурроқ эдилар. Ван Дейк учун хурсандман. Биз нидерландияликмиз. Лекин уни АПЛ тарихидаги энг яхши ҳимоячи деб айта олмайман, - деди Стам.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Комментарии