Янгиланган «Пахтакор»нинг илк голи муаллифи вафот этди
30 мар 2017 13:01
Новости
Янгиланган «Пахтакор»нинг илк голи муаллифи вафот этди
«Спартак» ва «Пахтакор» клублари собиқ футболчиси Валерий Глушаков 58 ёшида вафот этди.
Глушаков 1979 йилда авиаҳалокатдан сўнг Тошкентнинг «Пахтакор» клубига кўчиб ўтганди. Янгиланган «Пахтакор» илк учрашувни Ереванда «Арарат»га қарши ўтказганди. Ўша баҳсда «Пахтакор» сафида Глушаков гол урганди.
Фаолияти давомида Глушаков «Красная Пресня» (Москва), «Пахтакор» (Ўзбекистон), СКА (Ростов-на-Дону), «Котайк» (Арманистон), «Куусюси» (Финляндия) ва «Мунайши» (Қозоғистон) клубларида ўйнаган. 1979 йилда Глушаков «Спартак» сафида Собиқ Иттифоқ чемпион бўлганди.
Комментарии