RU

Последние новости

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  24 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  4 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  1 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

“Янгиер” ва “Динамо”нинг Осиёдаги парвози ёдингиздами? Новости

“Янгиер” ва “Динамо”нинг Осиёдаги парвози ёдингиздами?

Ҳозир аксарият ишқибозлар “Янгиер” жамоаси ҳақида кўп тасаввурга эга бўлмаслиги мумкин, аммо бир пайтлар бу ерда жуда яхши жамоа шакллантирилганди.

Ўз вақтида клуб Осиё Кубок эгалари Кубогида ҳам иштирок этган. Шунингдек, қуйи лигага тушиб кетган “Динамо” ҳам ушбу мусобақада қатнашган. Тарихий воқеаларга назар ташлаш асносида бу жамоаларнинг ўша учрашувларини ёдга олиб ўтамиз.

“Янгиер” бир неча ўн йиллар муқаддам юртимизда инфратузилмаси ва шароитлари энг яхши ривожланган клубларидан бири сифатида эътироф этилган. Олий лигага асос солинган дастлабки йилларда улар кучлиларга жиддий қаршилик кўрсатадиган ўртамиёна клублардан бири саналган. 1994 йил “Янгиер” Ўзбекистон Кубогида финалгаетиб бориб, ҳал қилувчи учрашувда “Нефтчи”га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Фарғоналиклар чемпионатда ҳам зафар қучишгани сабабли Кубок эгалари Кубогида иштирок этиш вазифаси айнан “Янгиер”га юкланган.

Биринчи раундда янгиерликлар Туркманистоннинг “Турон” жамоаси билан тўқнаш келишган. Сирдарё вилоятидаги илк халқаро ўйин 7 сентябрь куни бўлиб ўтган. Ўша куни “Янгиер” ишқибозларга қувонч улашиб, рақибни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган. Бахтиёр Давлатовнинг икки голи ва Тимофей Шабановнинг бир аниқ зарбаси жамоага Осиё саҳнасидаги биринчи ғалабани тақдим этган. Жавоб баҳси Тошҳовузда ўтказилиб, унда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Голга Шуҳрат Ярашев муаллифлик қилган.

Иккинчи босқичда Виталий Иванов шогирдлари Ироқнинг “Ал Талаба” жамоаси билан куч синашишган. Ўша пайтларда “Талаба” Осиёда ҳам ўз ўрнига эга клублардан бири ҳисобланарди. “Янгиер”ни Осиё миқёсида деярли ҳеч ким билмасди. Шунга қарамай, жамоамиз ўз майдонида ажойиб ўйин намойиш қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ҳозир бундай ҳолатни тасаввур қилиш қийин бўлса керак. Яъни, олий лиганинг ўртамиёна клублардан бирининг Осиё клублар мусобақаларида иштирок этиб, ўз майдонида кучли рақибни таслим этишини. Корниченко ва Нурматов икки тўп киритгандан кейин ироқликларга бунга жавоб қайтаришган. 3 ноябрь куни Бағдодда ўтган ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришиб, “Янгиер”ни мусобақадан чиқариб юборган. Мағлубиятга қарамай, сирдарёликларнинг ўйини барчада илиқ таассурот қолдирган. Ўша йиллари Янгиерда жуда яхши, курашчан жамоа шакллантирилганди. Галимов, Абдиев, Орипов, Бердиев, Давлатов, Нурматов, Шабанов ва Корниченко каби футболчилар жамоа етакчилари саналарди. 

Ўша мавсумда “Янгиер” сафида қуйидаги футболчилар майдонга туширилган:

Хайрулло Абдиев, Рустам Орипов, Альберт Багаутдинов, Рўзиқул Бердиев, Марат Галимов, Вадим Гришин, Бахтиёр Давлатов, Алексей Корниченко, Нўъмон Нурматов, Игорь Савеличев, Александр Сазанов, Фурқат Самадов, Владислав Сидоров, Станислав Тарасенко, Равиль Хайбулин, Павел Харин, Тимофей Шабанов, Шуҳрат Ярашев.

Қайсидир маънода катта шов-шув кўтариб, оддий шаҳар жамоасининг Осиё Кубок эгалари Кубогида қатнашишига ҳисса қўшган ўйинчилар шулар бўлган. Афсуски, ҳозир шундай тарихга эга жамоа биринчи лигада ҳам фаолият кўрсатмаяпти.

Самарқандликлар 1999 ва 2000 йилларда жуда кучли таркибни ҳосил қилишган. Буни мухлислар яхши эслашса керак. “Динамо”нинг халқаро аренага чиққанини “Янгиер”никичалик кутилмаган деб айтиш қийин, лекин бу жамоа тарихида катта ўрин тутади.

“Динамо” Ўзбекистон Кубогида 2000 йил финалда “Дўстлик”ка қарши майдонга тушиб, финалда 1:4 ҳисобида енгилган. Тошкент вилояти жамоаси олий лигада ҳам ғолибликни қўлга киритганди. Шу сабабли иккинчи мусобақада самарқандликлар иштирок этишган. Жамоа таркиби жуда кучайтирилгани боис совринли ўринлар учун курашиш имконияти юзага келган. Якунда жамоага нимадир етишмаган. Ўша пайтлар уй ўйинларига бир неча ўн минг сонли ишқибозлар ташриф буюргани клубга қизиқиш қай даражада бўлганини кўрсатади.

24 август куни Болқонободда “Небитчи” меҳмони бўлган “Динамо” 3:4 ҳисобида имкониятни бой беради. Голларга Муҳаммадиев, Сарвар Шарипов ва Гамбаров муаллифлик қилган. Ушбу натижа жавоб баҳси олдидан самарқандликларнинг кейинги босқичга чиқиш имконини анча ошириб юборганди. 8 сентябрь куни Самарқандда жавоб учрашуви бўлиб ўтган. Дастлаб кутилмаганда меҳмонлар ҳисобни очишади. Кейин Абдураҳмонов ва Бозоров вазиятни вакилларимиз тарафига оғдиришган. Бироқ меҳмонлар кейинроқ 2 тўп киритиб, жавоб беллашувида ҳам зафар қучишади - 3:2. Ўшанда бу натижа анча кутилмаган сифатида эътироф этилганди. Чунки “Динамо” таркиби ва имкониятлари анча юқори баҳоланганди. Ўша ўйин Самарқанд футболи тарихида клублар миқёсида ўтказилган ягона халқаро учрашув бўлиб қолмоқда.

“Динамо” шарафини 2000 йилда ҳимоя қилган футболчилар билан танишинг:
Умид Абдураҳмонов,Равшан Бозоров, Илҳом Бойжигитов, Герман Безденежних, Григорий Богданов, Андрей Васинёв, Юрий Винтовкин, Элшан Гамбаров, Денис Гладков, Шуҳрат Жабборов, Андрей Захаров, Игорь Михайлов, Муҳсин Муҳаммадиев, Нурали Нуруллаев, Темур Облақулов, Илья Ромас, Кирилл Савельев, Марат Сайфиев, Олим Тиллаев, Маҳмуд Тўрахўжаев, Ойбек Усмонхўжаев, Даврон Файзиев, Михаил Фомин, Раҳматилло Фузайлов, Денис Халқулов, Ринат Ҳафизов, Илҳом Шарипов, Сарвар Шарипов, Шерзод Шарипов, Олег Шацких, Шуҳрат Ярашев.

“Янгиер” ва “Динамо”нинг бир вақтлар олий лигада барчаларга жиддий рақобат туғдириб, Осиё мусобақаларида иштирок этишганини яхши ниятлар билан эслаб ўтдик. Бу жамоаларнинг яна ўзларини ўнглашлари кўплаб ишқибозларни хурсанд қилган бўларди.


Беҳзод НАЗАРОВ

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика