RU

Последние новости

19:35Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:2 (матнли трансляция)  10 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 19:20Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 3:0 (матнли трансляция)  29 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  9 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5

"Янгиер" лагеридан дараклар. Жамоани кимлар тарк этди? Новости

"Янгиер" лагеридан дараклар. Жамоани кимлар тарк этди?

Жорий йилда Про лигада дебют қилаётган "Янгиер" жамоаси ўз қароргоҳида иккинчи даврага тайёргарлик олиб бормоқда.

Хўш, ёзги трансферлар вақтида жамоани кимлар тарк этди, қайси футболчилар олинди. Бу борада "Янгиер" бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.

"Иккинчи даврага тайёргарликни "Янгиер"да олиб бормоқдамиз. "Насаф", "Андижон", АГМК жамоаларидан таклиф қилинган бир қатор янги номларни кўрикдан ўтказмоқдамиз. Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Илҳом Алижонов, Санжар Баратов, Нодир Йўлдошев, Нодир Ашурматов биз билан бирга эмас. Уларга жавоб бериб юбордик. Ҳозирда жамоада бор эътибор ёш ва мақсадли футболчиларга қаратилган. Янги жамоа тузмоқдамиз",- дейди Азамат Абдураимов.

Турли хабарларга қараганда жамоани легионерлар ҳам тарк этган. Бош мураббий ушбу масалада аниқ маълумот бериб ўтди.

"Ҳа, икки нафар легионер Мбеке ва Траоре жамоани тарк этди. Жером ва Ландри эса шу ерда. Иккинчи даврада ушбу икки хорижлик футболчига ишонч билдирамиз",- дейди Азамат Абдураимов.




Фақат машғулотлар билан футболчиларнинг спорт формасини ушлаб туриш мураккаб жараён ҳисобланади. "Янгиер" ўртоқлик учрашувларида қандай натижалар қайд этди?


"Йиғин доирасида ҳозирча иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. "Металлург" ёшларини 1:0, Биринчи лига вакили "Нефтгазмонтаж" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Бу ўйинлар албатта фойдали бўлди, дея оламан. Иккинчи давра олдидан яхши спорт формасида бўламиз, деган умиддаман",- дейди Абдураимов.

Аввалроқ "Янгиер"нинг айрим футболчилари тотализаторда иштирок этгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Хўш, бу борада бош мураббий нима дейди?

"Ўзингиз яхши биласиз, тотализаторда иштирок этган футболчилар билан боғлиқ муаммолар бор эди. Биз бундай футболчилардан воз кечишга қарор қилдик. Умуман олганда янгидан жамоа тузмоқдамиз. "Янгиер"нинг ўз анъаналари бор. Бу йил клуб ўзининг 55 ёшини нишонлайди. Клуб раҳбарларига жамоани тиклашаётгани учун раҳмат айтаман. Бу мавсумда жамоа Биринчи лигадан Про лигага йўлланма олди. Жамоа барқарор натижалар қайд этиши учун маълум вақт керак. Лекин мен тўғри йўлдалигимизга ишонаман. Танаффусдан сўнг биз янада кучли бўлиб қайтамиз",- дейди Азамат Абдураимов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика