RU

Последние новости

01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:54"Пиза" — "Милан". Таркиблар маълум  1 23:40"Халл Сити" — "Челси". Таркиблар маълум  1 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  8 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди Новости

Янгибозорда “Устозлар” ва “Шогирдлар” учрашишди

Янгибозор туманидаги 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатида бир неча йилдан буён давом этиб келаётган анъана бор.
Очиғи, ушбу даргоҳда охирги қўнғироқ янграши арафасида мураббий ва ўқитувчилардан иборат бўлган ҳамда 9-синф битирувчиларидан ташкил топган жамоалар ўртасида футбол учрашуви ўтказилади. Бўлғуси собиқ тарбияланувчиларнинг келгусида мактаб-интернати ва у ерда ўтган дамларини илиқ таассуротлар билан эслаб юришлари ва устозларига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида ўтказилаётган бу тадбир ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Янгибозор тумани хокимлиги, прокуратураси ва мазкур таълим муассасаси ҳамкорлигида туман ўйингоҳида уюштирилган навбатдаги учрашув ҳам ҳар галгидек жуда қизиқарли ўтди. Унда “Устозлар” ҳам, “Шогирдлар” ҳам муносиб ўйин намойиш қилишди. Билим масканини тугатаётган ёшлар ҳар қанча уринишмасин, “Устозлар”ига бас кела билишмади. Натижада, улар 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Учрашув якунлангач, иккала жамоа  марказий минбар олдига саф тортишди. 9-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати директори Хамробек Бектемиров, Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов, “Хоразм” жамоаси бош мураббийи Вали Султоновлар ушбу ўйиннинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталишиб, битирувчиларнинг кейинги ўқишларида омадлар тилашди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика