RU

Последние новости

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  0 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  2 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  7 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  106 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Янги номлар, эски муаммолар: Аньеллидан сўнг "Ювентус"ни ким бошқаради? (мутолаа учун) Новости

Янги номлар, эски муаммолар: Аньеллидан сўнг "Ювентус"ни ким бошқаради? (мутолаа учун)

Турин клубининг янги раҳбарияти ҳақида гаплашамиз.

"Ювентус" яна ёқимсиз воқеага учради. Можаро "бьянконери"ни 2006 йилда B Серияга тушириб юборишганидек катта масштабда эмас, аммо барибир шов-шувли.

Турин клубидан молиявий фирибгарликлар учун 15 очко олиб ташлашди. Агар улар коронавирус пандемияси пайтида ўйинчиларга маошларни "конвертлар"да тўлашгани исбот қилинса, "қора-оқлар"дан кўпроқ очко олиниши ёки еврокубоклардан четлаштиришлари мумкин.

Прокуратуранинг айбловлари ва Европа Суперлигаси лойиҳасининг муваффақиятсизлиги Андреа Аньеллини "Ювентус" президенти лавозимини тарк этишга мажбур қилди. Бошқарувчи билан бирга Павел Недвед, Маурицио Арривабене ва унга ёрдам берган барча кетди.



Бундан ташқари, уларнинг ҳар бирига Италияда футбол фаолияти билан шуғулланишга таъқиқ қўйилган. Дисквалификация муддати ҳар бирида ҳар хил. Бундай воқеалар Турин клубининг назорат пакетига эгалик қилувчи Exor холдинг компаниясини кескин чоралар кўришга мажбур қилди. Яъни зудлик билан янги раҳбариятни тайинлашга.

Янги инсонни тайинлаш масъулиятини Exor раиси ва Аньеллининг амакиваччаси Жон Элканн ўз бўйнига олди. У "бьянконери" президентлик курсисига энг яхши номзод дея Жанлука Феррерони танлади.

Бош директор лавозимини Маурицио Сканавино олди. Шу билан бирга, "қора-оқлар" директорлар кенгаши таркиби ҳам ўзгарди. Унга Ферреро ва Сканавинодан ташқари Фиоранна Виттория Негри, Диего Пистоне ва Лаура Капьелло киради. Янги директорлар кенгашининг ваколатлари 2025 йилнинг 30 июнига қадар узайтирилди.



ОАВда "Ювентус" бош директорига айланган Сканавинони Элканнинг ўнг қўли деб аташмоқда. У итальян газеталари La Repubblica ва La Stampa'ни назорат қиладиган Gedi Group компаниялар гуруҳида шундай лавозимни эгаллайди. Сканавино холдингда 2004 йилдан бери ишлайди. У аввалига FIAT, Alfa Romeo ва Lancia брендларини ривожлантириш билан шуғулланган.

Италиялик 3 йилдан сўнг La Stampa'га ўтди. У ерда рақамли соҳа ва маркетинг бўйича директор бўлди. Мутахассис 2010 йилда Publikompass реклама агентлигининг бош директорига айланди. Сканавино 3 йилдан сўнг Италиянинг энг қадимги газеталаридан бири ва биринчилардан бўлиб турли рангларда чоп этилган Il Secolo XIX'ни бошқара бошлади.

Феррерога келсак, у ҳозирги вақтда имтиёзли бухгалтар, у ҳозирда Турин клуби учун муҳим бўлган солиқ ва корпоратив соҳалар бўйича мутахассис ҳисобланади. У шу соҳаларда маслаҳат ва ёрдам беради. Итальян одатда ўз хизматларини кўп миллатли гуруҳларга тегишли бўлган акциядорлик жамиятларига тақдим этади.



Ферреро шунингдек асосан автомобилсозлик, молиявий ва биофармацевтика тадқиқот соҳаларида фаолият юритувчи итальян ва кўп миллатли гуруҳларга тегишли компаниялар учун расмий аудиторлар кенгаши аъзоси сифатида ишлайди.

Элкан бу тайинлаш билан эндиликда "Ювентус" рулида юридик ва корпоратив масалалар билан яхшироқ таниш бўлган одамни қўйишни хоҳлашини маълум қилди. Худди шундай ҳар бири аниқ техник профилга эга бўлган янги директорлар кенгаши аъзолари шаклланади.

Турин клуби янги раҳбарияти одамлари профессионал спорт билан жуда боғлиқ эмас, аммо улар иқтисодий ва юридик соҳаларда мутахассис ҳисобланишади. "Бьянконери"нинг икки йўналишда ҳам муаммоларини ҳисобга олсак, бундай мутахассислар уларга ҳозир жуда керак.



Бошқа томондан, "Ювентус"нинг футбол нуқтаи назаридан муваффақиятлари олдингидек катта савол остида қолади. Яхши тезлик олган "бьянконери" 15 очкодан сўнг жиддий зарба қабул қилиб олди. Бу жамоага таъсири ўтказмай қолмасди.

"Қора-оқлар" муваффақиятсиз мавсум ва Чемпионлар лигасидан чиқиб кетишдан сўнг A Серияда топ-4га кўтарилишганди. Энди улар юқори дивизионда қолиш учун курашишлари керак. Келаси мавсумдаги еврокубоклар ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бу клуб учун жиддий зарба.

"Ювентус"нинг ҳозирги ҳолати америка паст-баландликларини эслатади. Турин клуби учун барчаси нима билан якунланишини тахмин қилиш қийин. "Бьянконери"нинг келаси мавсум учун имкониятларини башорат қилиш янада қийин. "Қора-оқлар" молиявий ҳолатни барқарорлаштириш учун таркибдаги бир ёки икки қиммат ўйинчини сотишларига тўғри келади.



"Ювентус" "қариялари" ва жамоа устози билан нима бўлиши тушунарсиз. Эҳтимол, ушбу мавсум Массимилиано Аллегри учун мураббийлик фаолиятидаги энг қийинидир. Асосийси бундай ҳам ёмон бўлиб кетмаслиги, сабаби Турин клубига қарши терговлар давом этмоқда.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика