RU

Последние новости

19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон (матнли трансляция)  73 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  35 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  26 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8

Янги лойиҳа — "Ўйин куни". Илк меҳмон: "Насаф" Новости

Янги лойиҳа — "Ўйин куни". Илк меҳмон: "Насаф"

Сайтимиз ижодкорлари янги — "Ўйин куни" номли лойиҳага қўл уришди.

Мазкур лойиҳада бир жамоанинг маълум учрашувга тайёргарлик жараёнини тўлиқ кўрсатиш, ички ҳаёти ва бир учрашувга қандай тараддуд кўриши билан атрофлича таништириб чиқишга ҳаракат қилинади. "Ўйин куни"/"Matchday" дея номланмиш лойиҳанинг илк сони меҳмони сифатида Қаршининг "Насаф" жамоаси танланди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"нинг "Пахтакор"га қарши ўйини, учрашувга бўлган тайёргарлик жараёнлари суратга олинди ва ҳали ҳеч қаерда тасвири чиқмаган жамоанинг ичкаридаги "ошхонаси" ҳақида ҳам мазкур лойиҳа орқали маълум миқдорда танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.

Буткул бошқача форматдаги "Ўйин куни"/"Matchday" лойиҳасининг дастлабки сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шу ўринда янги лойиҳанинг илк қаҳрамонига айланган "Насаф" жамоаси маъмурияти, айниқса бош мураббий Рўзиқул Бердиевга ижодий гуруҳимиз номидан катта миннатдорчилик билдирамиз. Тасвирга олиш жараёнида имкон қадар очиқликни таъминлаган ва жамоанинг ички ҳаёти билан танишишга рухсат берган мураббийлар штабига мухлислар номидан алоҳида раҳмат айтамиз.

Ўйлаймизки, мухлислар ўзлари учун қизиқ бўлган жараён ва баъзи керакли маълумотлар ҳақида мазкур лойиҳа орқали танишиб чиқишади.

TAS-IX

 


TAS-IX эмас



"Ўйин куни"/"Matchday" лойиҳаси ижодкорлари "Насаф"нинг Суперлига доирасидаги "Пахтакор"га қарши ўйинга бўлган тараддуди жараёнлари вақтида жамоа билан бирга бўлишди ва қизиқарли ҳолатлар акс этган жараёнларни ўз ленталарига тасвирга олишди. Хуллас лойиҳанинг илк сонини томоша қилинг ва ўзингиз баҳо беринг!

Камчиликлар ҳақида холис танқидлар ва яна нималарга эътибор қаратилиши, шунингдек, лойиҳанинг келаси сонида қайси жамоани "Ўйин куни"да кўришни исташингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Эътиборингиз учун ташаккур!

Лойиҳа ва ғоя муаллифи — Шаҳбоз Беғамов.

Оператор — Жаҳонгир Файзуллаев.

Монтажчи — Зоир Турсунбоев.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика