RU

Последние новости

22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  0 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:05А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Милан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  5 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  2 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13

Янги либослар тақдимотини ўтказишни қачон ўрганамиз?! Новости

Янги либослар тақдимотини ўтказишни қачон ўрганамиз?!

Мамлакатимизда катта футбол мавсуми бошланиш арафасида турибди.

Бугун амалдаги чемпион "Пахтакор" янги бош мураббий Питер Хюистра иштирокида матбуот анжумани ўтказди. Тошкентнинг бошқа бир жамоаси "Локомотив" эса янги сарбон Микаэль Секейра билан бирга жалб қилинган футболчилар билан ҳам матбуот анжумани ўтказди. Шунингдек, Наманганда "Навбаҳор" ҳам янги мавсум олдидан тақдимот маросими ўтказди. Шу баҳонада футболимизда эътибордан четда қолиб келадиган бир жиҳатга тўхталиб ўтишни жоиз деб билдим.

27 февраль куни Жанубий Кореяда К-лига 1 ва К-лига 2да янги мавсум старт олди. Корейс клубларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатар эканман уларнинг мавсум олдидан янги либосларини қай тарзда тақдим этишгани эътиборимни тортди. Сабаби, бу нарса бизнинг футболда эътибордан четда қолиб келади. К-лига 1нинг барча клуби янги мавсум учун формаларини турлича кўринишда тақдим этишган. Бунда асосий форма, дарвозабонлар либоси, иккинчи ва учинчи формалар ҳам тақдим этилади. Бизда эса жамоаларнинг янги либосини одатда майдонга тушиб келишганда биламиз. Баъзида жамоаларимиз мавсум учун "сарполари"ни намойиш этишади. Аммо, ҳаминқадар.

"Сувон" клуби уй ва сафар либосларини шу тарзда тақдим этган.


Ҳамюртимиз Жамшид Искандеров тўп тепадиган "Соннам" клубининг уй ва меҳмон формалари.


"Поханг Стилерс" ҳар уччала комплектни ва дарвозабонларнинг икки комплект либосини ҳам ўйинчилар эгнида акс эттириб тақдим этган.


"Насаф" тарбияланувчиси ҳисобланган Ислом Кенжабоев бориб қўшилган К-лига 1 дебютанти "Жежу Юнайтед" эса барча комплект формаларни битта суратда ва ёқимли кўринишда тақдим этган.


Энди Жанубий Корея ва Ўзбекистон чемпионатини, клубларини ва бу икки юрт футболидаги сармоялардан келиб чиқсак уларга ўзимизни солиштириш тўғри эмас, деган фикр пайдо бўлиши мумкин. Шу жиҳатни инобатга олиб К-лига 2 клубларини ҳам кузатиб чиқдим. Кореянинг иккинчи даражали лигасидаги 10та иштирокчининг барчаси янги либосларини ажойиб кўринишда тақдим этган. Демак, бу борада ҳаммаси эътибор ва шу ишни бажариш учун яратиб бериладиган шарт-шароитларда.

К-лига 2 аъзоси бўлган "Жоннам Дрэгонс" ўйинчилар учун ҳам, киперлар учун ҳам уч хил формаларни тақдим этган.

Зўр-а. Шунга ўхшаш фотосессия ва махсус видеоролик ишлаб янги формани тақдим этиш учун ўзбек клубларига нима етишмайди? Маблағ? Шароит? Хоҳиш? Эътибор?


Ўтган мавсум таркибида ҳамюртимиз Достон Турсунов ҳаракат қилган "Пусан Ай Парк" жамоасининг уй ва меҳмон либоси.


 

К-лига 2нинг навбатдаги иштирокчиси "Ансан Гринерс"нинг уй, сафар ва дарвозабонлар формалари тақдимоти.


К-лига 2 вакили "Пучхон-1995" жамоасининг янги мавсум олдидан либосларни тақдимоти фотосессиясидан.


Юқорида К-лига 1 ва К-лига 2 клублари янги мавсум олдидан либосларини қай тарзда тақдим этишганини кўрдингиз. Шунга ўхшаш фотосессия ва махсус видеоролик ишлаб янги формани тақдим этиш учун ўзбек клубларига нима етишмайди? Маблағ? Шароит? Хоҳиш? Эътибор?

Бу фақат клубларимизга эмас, ЎФАга ҳам тегишли. Яқинда аёллар терма жамоамиз Туркиянинг Анталья шаҳрида "Festival Women’s Trophy 2021" халқаро турнирида иштирок этиб қайтди. Унда қизларимиз янги либосларда ўйнашди. Биз эса буни ўйин галереяси чиққанида суратларда кўрдик.


Шу ўринда яна бир савол туғилади: Ўзи ҳар мавсум либосни алмаштириш нима учун керак? Бу аввало клубнинг титул ҳомийси учун керак. Сабаби, шу орқали улар ўз брендларини реклама қиладилар, ҳар мавсум янги дизайндаги форма ва мухлислар ҳар йили янги футболка харид қиладилар. Дейлик, "Интер" 3 йил бир хил либосда ўйнаса мухлислар ҳар йили янги "сарпо" сотиб олишлари мантиққа тўғри келмайди. Янги дизайн, янги либос ва ҳар йилги харидлар. Европанинг гранд клублари "Nike", "Adidas", "Puma", "New Balance", "Warrior" каби турли брендлардан миллионлаб доллар олишади. Ўзбек клублари ва терма жамоаларимиз учун бу жиҳат мос эмас. Яъни, ҳеч бир вакилимиз учун йирик брендлар махсус дизайндаги либос яратиб беришмайди. Клубларимиз ва терма жамоаларимиз фақат тайёр формаларни сотиб олиб келишади ёки айрим фирмаларнинг Ўзбекистондаги расмий диллерларига буюртма беришади. Шунда ҳам махсус дизайн яратилмайди. Айрим клубларимиз мавсумни ўтган йилги либосларда бошлашади. Бир нечта турдан кейин янги либосларда майдонга тушиб келишади. Бунақаси футболимиз учраб туради. Баъзи клубларимизда ўзининг доимий ранги ҳам йўқ. Маълум даврда бир рангдаги формада, бошқа даврда яна ўзгача рангдаги формада ўйнашади.


Яқинда клубларимиз хориж йиғинларига матбуот хизмати ходимларини олиб кетмаслиги ҳақида мақола чоп этган эдик. Бугунги мавзу ҳам худди ўша хорижга олиб кетилмайдиган фотограф ва матбуот котиблари мавзуси каби муҳим, лекин жавоби кўринмаётган жиҳат. Ҳозирча клубларимиз аста-секинлик билан, босқичма-босқич профессионаллик сари қадам ташлашларидан умид қилишимиз мумкин холос. Зеро, умид охирида сўнади. Охири эса кўринмайди.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика