RU

Последние новости

16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  1 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  4 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  9 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  9 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  6 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  31 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  2

Яна битта гол ва Темурхўжа юбиляр Новости

Яна битта гол ва Темурхўжа юбиляр

Суперлига 3-турида “Локомотив” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур баҳсда Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов ҳамда Шаҳзод Шайманов томонидан киритилган голлар “темирйўлчилар”га навбатдаги уч очкони тақдим этди. Киритилган голлар орасида энг чиройлиси Шаймановники бўлди, чунки шу мавсум “Локо”таркибига қўшилган Шаҳзод рақиб дарвозабони хатосидан фойдаланиб деярли майдон марказидан дарвозани ишғол қилди. 

Лекин муҳимлилик борасида Темурхўжа Абдухолиқов голини эътироф этмасак бўлмайди. Зеро унинг ўзбек клублари ва миллий терма жамоада киритган жами тўплари 99тага етди. Яна битта гол урса 100 лик маррани забт этади ва Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлади. Қуйида шу ҳақда бироз тўхталиб ўтамиз. 

Геннадий Красницкий ҳақида нималарни биламиз? 

Албатта, ёши катта футбол ихлосмандлари Геннадий Красницкий номини жуда яхши билишади. Балки ҳозирги ёшлар у инсон ҳақида эшитмаган бўлиши мумкин, лекин Красницкий ўз вақтида собиқ Иттифоқнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўлган. 

Красницкий 1940 йил 27 август куни Тошкентда туғилган. Футболчилик фаолиятининг 10 йилини (1960-1970 йиллар) фақат “Пахтакор” клубида ўтказган. “Пахтакор” сафида жами 247 ўйинда майдонга тушиб, 102та гол урган. Шунингдек, собиқ Иттифоқ термасида учта учрашувда иштирок этиб битта тўп киритган. 

Красницкий ҳақида гап кетганда мухлислар аввало унинг кучли зарбасини тилга оладилар. Ҳатто халқ орасида унинг зарбаси кучидан тўп дарвоза тўрини тешиб кетарди деган гаплар юради. Албатта, бу гаплар бироз бўрттирилган, лекин унинг зарбаси чиндан ҳам кучли бўлгани бор гап. 

Красницкий фаолиятини якунлагач, мураббий бўлиб ишлади ва “Трактор”, “Пахтакор”, “Янгиер” ҳамда Жиззахнинг “Звезда” (“Юлдуз”) клубларини бошқарди. Афсуски, унинг ҳаёти қисқа экан. Геннадий Александрович 1988 йилнинг 12 июнь куни 47 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. У Тожикистоннинг Бохтар (олдинги номи Қўрғонтепа) шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида юқори қаватдан ўзини ташлаб ўз жонига қасд қилган. 

Давлатимиз мустақилликка эришгач, бир қатор фидойи кишилар сингари спортчилар ҳам ҳукумат томонидан тақдирлана бошланади. Бунинг натижасида 2006 йилнинг 25 май санасида Геннадий Красницкий мазмунли фаолияти ҳамда ўзбек футболи ривожига қўшган катта ҳиссаси учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. 

Шунингдек, 2010 йилнинг август ойида Ўзбекистон футбол федерацияси ташаббуси билан Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби ташкил қилинди. Бу клубга 100та ва ундан кўп гол урган футболчилар киритилади. 

Ҳозиргача ушбу рўйхатдан Анвар Бердиев, Зафар Холмуродов, Анвар Солиев, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Равшан Бозоров, Жаъфар Ирисметов, Ойбек Усмонхўжаев, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Умид Исоқов, Рустам Дўрмонов, Фарид Хабибуллин, Сервер Жепаров, Нўъмон Ҳасанов, Мухтор Қурбонов, Зайниддин Тожиев, Олег Шацких, Шуҳрат Раҳмонқулов, Неъматилло Қуттибоев, Шуҳрат Мақсудов, Миржалол Қосимов, Акмал Холматов, Вали Келдиев, Леонид Кошелев, Сергей Ни, Собир Ходиев, Артур Геворкян, Дилшод Ўрмонов, Илҳом Мўминжонов, Азамат Абдураимов, Марсель Идиатуллин, Зоҳид Абдуллаев, Марат Бикмаев, Шаҳбоз Эркинов, Фарҳод Тожиев, Игорь Таран, Баҳриддин Ваҳобов каби футболчилар жой олган.

Геннадий Красницкий 100тадан кўп гол урган биринчи ўзбек футболчиси 


Темурхўжага бир қадам қолди 

Айтиб ўтганимиздек, Темурхўжа Абдухолиқов расмий ўйинларда яна битта гол урса, жами голлари сонини 100 тага етказиб олади ва Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланади. Темурхўжанинг катта футболдаги фаолияти 2011 йил “Пахтакор”да бошланиб, ўша мавсум Ўзбекистон миллий чемпионатида 24 ўйинда майдонга тушган ва 3та гол урган. 

2014 йил Хорватиянинг “Хайдук” ҳамда 2017 йил Қатарнинг “Ал Сайлия” клубларида тўп тепганини инобатга олмасак, қолган йиллар мобайнида Ўзбекистоннинг фақат иккита жамоасида ўйнаган: “Пахтакор” ва “Локомотив”. 

Хабарингиз бор, Темурхўжа ўтган йил иккинчи давра бошланганидан сўнг БААга йўл олиб бироз муддат “Хорфаккан”да фаолият олиб борди ва у ерда биринчи давра якунига етгач, яна “темирйўлчилар” сафига қайтди.

Темурхўжа Абдухолиқов шу пайтгача “Пахтакор” ва “Локомотив”да Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида 70та гол урган. Айнан ўтган ҳафта “Бухоро” дарвозасига киритилган гол унинг ички чемпионатдаги 70-голи бўлди. 

Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 2011 - 2019 йиллар оралиғида 14 бор рақиблар дарвзасини ишғол қилган. Бундан ташқари Осиё чемпионлар лигасида 13 бор гол муаллифи бўлган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида эса ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйган. Терма жамоадаги голларини 2017 йил Таиланд ва 2019 йил КХДР дарвозасига урган. 

Маълумки, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлиш учун футболчининг Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, клублар таркибидаги халқаро расмий ўйинлар ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги голлари инобатга олинади. 

Темурхўжа “Ал Сайлия”да ўйнаб ҳам голлар урган, бироқ клуб регламентига мувофиқ футболчининг хориж жамоаларидаги голлари инобатга олинмайди. Айтиб ўтганимиздек, унинг голлари ҳозирча 99тани ташкил этяпти. Яна бир голдан сўнг Темурхўжа ҳам юбилярга айланади, фақат бу гол қайси ўйинда ва қачон киритилади, ҳозирча шу савол очиқ қоляпти. Нима бўлганда ҳам унга омад тилаб қоламиз. 


Темурхўжа Абдухолиқовнинг голлари

Қуйида Темурхўжанинг ўзбек клублари сафида киритганлар тўпларини келтириб ўтамиз.


2011 й. “Пахтакор”

Ўзбекистон чемпионати - 24 ўйин, 3 гол. 

Ўзбекистон Кубоги - 6 ўйин, 0 гол. 

ОЧЛ - 5 ўйин, 1 гол. 


2012 й. “Пахтакор”

Ўзбекистон чемпионати - 21 ўйин, 13 гол. 

Ўзбекистон Кубоги - 6 ўйин, 3 гол. 

ОЧЛ - 5 ўйин, 2 гол. 


2013 й. “Пахтакор”

Ўзбекистон чемпионати - 19 ўйин, 6 гол. 

Ўзбекистон Кубоги - 4 ўйин, 3 гол. 

ОЧЛ - 6 ўйин, 1 гол.


2015 й. “Локомотив”

Ўзбекистон чемпионати - 21 ўйин, 8 гол. 

Ўзбекистон Кубоги - 6 ўйин, 2 гол. 

ОЧЛ - 6 ўйин, 1 гол.


2016 й. “Локомотив”

Ўзбекистон чемпионати - 29 ўйин, 22 гол. 

Ўзбекистон Кубоги - 7 ўйин, 6 гол. 

ОЧЛ - 10 ўйин, 3 гол.


2018 й. “Локомотив”

Ўзбекистон чемпионати - 17 ўйин, 6 гол. 

Ўзбекистон Кубоги - 1 ўйин, 0 гол. 

ОЧЛ - 0 ўйин, 0 гол.


2019 й. “Локомотив”

Ўзбекистон чемпионати - 20 ўйин, 11 гол. 

Ўзбекистон Кубоги - 1 ўйин, 0 гол. 

ОЧЛ - 6 ўйин, 5 гол.


2020 й. “Локомотив”

Ўзбекистон чемпионати - 3 ўйин, 1 гол.

Атиги бир қадам қолди, Темурхўжа!

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика