RU

Последние новости

16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  1 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  10 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  3 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  50

Яна бир қадам ва Сен машҳурсан! Новости

Яна бир қадам ва Сен машҳурсан!

2018 йил январь ойида Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионатида Японияга қарши ўйиндан олдин ЎФАнинг ўша пайтдаги раҳбари Умид Аҳмаджоновга айтган ҳолда хат ёзгандим.

Хат ёзишимга асосий сабаб, бироз аввал Актобе йўлида содир бўлган машъум воқеа бўлганди. Ўшанда кўпчиликнинг кайфияти тушиб кетган маҳал. Ғалаба бироз чалғитиши мумкин бўлган вазият. Хатим футболчиларга етарлича таъсирли етиб бориши учун, жамоа видео оператори Жамолиддин акадан ўқиб беришларини сўраганман. Чунки ўша пайтда, ундан бошқа ҳеч ким бу хатни таъсирли қилиб ўқиб бера олмасди. Кейин Жамолиддин акам билан кўришганимизда, хатни кўз ёш аралаш ўқигани, унинг таъсири натижасида футболчиларда майдонга бошқача алам билан тушишганини кўрганини айтиб берганди. Бу билан биргина хат туфайли ғалаба қозониб кетганмиз демайман. Бу бир сабаб холос. Буни бугун айтишимдан мақсад, шу мусобақага борган футболчилардан аксарияти куни кеча олимпиада саралаш ўйинларига сўнгги тайёргарлик ўқув-йиғин машғулотларига йўл олдилар. Бугунги мурожаатим тўғридан-тўғри футболчиларимизга. Тушуниб турибман, буни ўзлари ҳам менсиз яхши тушуниб турибдилар.  Лекин бироз гапларимни айтиб олсам...


Ҳурматли футболчилар!

Футболда Ўзбекистон иштирок этмаган иккита мусобақа бор, бири азалий орзумиз жаҳон чемпионати бўлса, иккинчиси Олимпиада! Аслида Олимпиада ўйинларига Европа кўп ҳам жиддий аҳамият бермайди, лекин ривожланаётган биздек давлат учун бу ўта муҳим мусобақалардан бири. Ўзбекистоннинг довруғини дунёга танитишда, трансфер эшикларини очиш учун ҳам жуда муҳим.

Гуруҳдан чиқиб олсак, яна бор-йўғи битта ўйин бизни Олимпиадага элтиши мумкин (Япония ҳам 1/2 финалга чиқса). Футбол ичида шунча йилдан бери юрсам, биринчи марта Олимпия терма жамоасига бунчалик шароит қилиб берганини кўрдим. Моддий таъминотдан узилиб қолган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг негизини ташкил қилиб турган "Насаф" жамоасининг бюджети ҳукумат доирасида ҳал қилинди. Нафақат "Насаф", балки бошқа клубларга ҳам моддий ёрдам қилинганини кўрдим. Бунақаси яқин орада бўлмаган эди.

Буни барча бирдек ҳис қилиб тургани аниқ. Айниқса мураббийлар штаби қаттиқ меҳнат қилишди. Бу ерда ҳеч қандай мукофот ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, бу ерда тарихга киришдек буюк иш кутиб турганини футболчиларимиз тушуниб туришибди деб ўйлайман. 200 нафарга яқин мухлис мана шу мусобақага боришга тайёргарлик кўряпти, улар Сизларни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб туришади. Яна миллионлаб мухлислар уйларидан...

Шунчаки бир яхшилаб ҳаракат қилиб кўринг. Тўғри, осон бўлмайди. Лекин ишга масъулият билан ёндошиб, ҳар бир ўйинни, ҳаёт-мамот жанги каби муносабат қилиб ўйнайлик, бу ерда қилинаётган дуолар албатта ижобат бўлади. Ишонинг, дунё бизга бошқача қарай бошлайди.

Аввалдан раҳмат, Сизларга!

Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика