Ямаль "братишка"сини Олимпиада олтин медали билан табриклади
10 авг 2024 10:20
Новости
Ямаль "братишка"сини Олимпиада олтин медали билан табриклади
Европа чемпиони Ламин Ямаль кеча Олимпиада чемпиони бўлган Фермин Лопесни табриклади.
Испания терма жамоаси финалда Францияни 5:3 ҳисобида мағлуб этди ва Олимпиада чемпионига айланди. Ўйинда "Барселона" вакили Фермин Лопес дубль қайд этди.
"Ҳаааааа, братишка, сен бунга лойиқсан", – деб ёзди "Барселона" клуби ва Испания терма жамоаси вингери инстаграмдаги сторисда.
Эслатиб ўтамиз, Ямаль ва Фермин биргаликда Германияда ўтган Европа чемпионатида чемпион бўлишган эди.

Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии