RU

Последние новости

15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  0 14:57"Манчестер Сити"га янги сардор тайинланди  0 14:21Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган “Бухоро” — ОКМК учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди  0 14:15Пролига 10-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 13:38АПЛ 2025/26 мавсум тақвими эълон қилинди: МЮ 1-турда "Арсенал"ни қабул қилади  2 12:54"Манчестер Юнайтед" ўз футболчиси учун "Наполи"дан 25 млн. евро сўрамоқда  1 12:24Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 2-тур ўйинида ишлайди  3 12:12Ўзбек футболи фахрийси Валерий Лёткин вафот этди  1 11:53Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  7 11:34Абдурауф Бўриев Шотландия клубига ўтиши мумкин эди, бироқ...  8 11:20Марказий Осиё. Қозоғистонда энг қиммат футболчи ўзгарди, Тожикистонда "Истиқлол" 4-ўринга тушди, "Аркадағ" эса кубок ярим финалига чиқди  1 11:05“Ал Насср“ футболчиси АПЛ грандига ўтиши мумкин  0 10:37Жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилар рейтинги тузилди (топ-10)  3 10:10“Барселона“ йирик трансферни амалга оширишга яқин  6 09:43“Ювентус“ “Адидас“ билан янги шартнома имзолади. Келишув суммаси маълум  0

"Яблонец" бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйнаш биз учун шараф" Новости

"Яблонец" бош мураббийи: "Ўзбекистон билан ўйнаш биз учун шараф"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Австриядаги йиғин доирасида Чехиянинг "Яблонец" клубига қарши майдонга тушади.

Чехия клубининг расмий сайти берган маълумотга кўра, "Яблонец" Германиянинг "Кайзерслаутерн" клубига қарши ўйнаши керак эди. Аммо кутилмаганда немислар ўйинни бекор қилди ва бу баҳс ўрнига Ўзбекистон терма жамоасига қарши учрашув бўлиб ўтиши эълон қилинди.

"Кайзерслаутерн" биз билан ўйинни бекор қилганидан афсусдамиз. Энди Ўзбекистонга қарши майдонга тушамиз. Ҳар қандай терма жамоага қарши ўйнаш биз учун шараф. Рақиб жамоа ҳақида кўп нарсани билмайман, аммо улар сафида Украина ва Россия чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар бор экан. Яна бир қизиқ баҳс гувоҳига айланамиз, аммо бу сафар Осиё футболи вакили билан.

Руминия жамоасига қарши ўйнадик ва рақиб сифатли футбол намойиш этди. Ўзбекистон терма жамоасига қарши баҳс ҳам шундай ўтади деган умиддаман" - дейди "Яблонец" бош мураббийи Зденко Фртала.



Сайтимизнинг Телеграмдаги расмий каналига обуна бўлинг: "Championat.asia"

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика