RU

Последние новости

22:59Эрон. Ўрунов ҳамда Юсупов жамоаларидан ишончли ғалаба  0 22:32Виталий Левченко: "Афсус, бундай ўйинларда гол бўлиши керак"  13 22:11Баҳром Ҳайдаров: "Дурангга ҳақли эдик"  8 21:50"Бавария" марказий ҳимоячиси сафдан чиқди  0 21:25Суперлига. Чемпионликни мақсад қилган "Нефтчи" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  86 21:24Суперлига. "Бухоро" ёш футболчиларнинг голлари эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  28 20:54Пеп Гвардиола: "Биз чорак финалга муносиб эмасдик"  5 20:172026/27 йилги мавсумдан бошлаб Бундеслиганинг расмий тўпини Adidas ишлаб чиқаради  0 19:50Дибала "Атлетико"да Гризманнинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 19:22"Ливерпуль" Дембеле учун 100 млн евро тўлашга тайёр  7 18:56"Ливерпуль" туркиялик футболчини Салоҳга ўринбосар деб билмоқда  1 18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  2 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  5

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас” Новости

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас”

Суперлигада дастлабки ғалабасини қўлга киритган "Андижон" жамоасининг иқтидорли ўйинчиси Хушнудбек Авиловга "Бухоро" билан ўйиндан сўнг айрим саволлар билан юзландик ва бўлажак ўйинлар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

- “Андижон" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини турнир жадвалида ёнма-ён келаётган "Бухоро" жамоасига қарши ўтказди ва Суперлигадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Авваламбор ғалаба билан жамоамизнинг ашаддий ишқибозларини табриклайман, биз учун ушбу учрашувда ғалабага эришиш сув ва ҳаводай зарур эди. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, жанговор рухда ўтганлигини айтишим мумкин. “Бухоро” жамоаси ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўришганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

- Сиз авваллари қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушар эдингиз, ҳозир эса жамоа бош мураббийнинг кўрсатмасига биноан марказий ҳимоячи чиғизида ўйнаб келмоқдасиз. Бу сиз учун қийин эмасми?
- Мен учун марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш бегона эмас, сабаби Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида тўп тепган давримда ушбу позицияда ўйнаганман. Марказий ҳимоя чиғизида харакат қилиш менга қулай, жамоа бош мураббийи менга ишонч билдиргани учун рахмат айтаман ва қўлимдан келганича жамоам ғалаба қозониши учун бор куч қудратимни ишга соламан

- Жамоага янги бош мураббий Бахтиёр Хамидуллаев келди, мураббий тўғрисидаги фикрларингиз?
- "Андижон" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Хамидуллаев ўз даврида Республикамизнинг энг кўзга кўринган хужумчиларидан бири ҳисобланган. Машғулотларда футболчиларга руҳий озуқа бера олади, талабчан мураббий. Ўйинларга яхши тайёрлай олади ҳамда ўз ўйин тактикасига эга.

- "Андижон" жамоаси 18-турда қийин бўлган рақиб Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...
- "Металлург" жамоаси билан учрашув биз учун жуда муҳим ҳисобланади, сабаби жамоамиз сафар учрашувларида муваффақиятга эришмаган насиб бўлса Бекободдан ғалаба билан қайтамиз.



Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика