Хулен Лопетеги: “Ҳозирги МЮ сўнгги йиллардаги энг яхшиси”
16 авг 2020 08:46
Новости
Хулен Лопетеги: “Ҳозирги МЮ сўнгги йиллардаги энг яхшиси”
“Бу йилги МЮ сўнгги йиллардаги энг яхшиси. Жамоа ўз йўлини топиб олган шу боис АПЛда январь ойидан буён ҳеч кимга ютқазмади. Жамоа таркибидаги ўзига хос хислатларга эга бўлган кўплаб футболчилар бор. Уларга қарши муваффақиятли тўп тепиш учун яхшироқ ўйнашимиз талаб этилади. Эртанга ўйинда жамоамдан айнан шундай ўйинни талаб қиламан. Бизга шиддатли ва чиройли беллашувларни ўтказиш ёқади. Айнан шу ерга етиб келиш учун биз йил бўйи ҳаракат қилдик ва курашдик. Эртага кучли рақибга қарши муҳим “жанг”ни ўтказамиз. “Манчестер Юнайтед” ҳар қанча топ клуб бўлмасин, биз эртанги баҳсда уларни йўлимиздан олиб ташлаш учун тайёргарлик кўраяпмиз”, дея Лопетегининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.
Эслатиб ўтамиз, “Севилья” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви бугун, 16 август куни Германияннг Кёльн шаҳридаги “Райн-Энерги” стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Комментарии