Хуан Мата: "Погба МЮда бахтли деб ўйлайман"
22 июл 2019 14:33
Новости
Хуан Мата: "Погба МЮда бахтли деб ўйлайман"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата Поль Погбанинг "Реал" ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"У МЮда бахтли деб ўйлайман. Погба доимо яхши кайфиятда ва оптимистик руҳда. У биз билан қолишини хоҳлардим. Аммо, барчаси унга ва клубнинг позициясига боғлиқ", - дейди Мата.
31 ёшли Мата 2018/19 йилги мавсум барча турнирларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассистга эришган.
МЮ хавбеки Хуан Матага икки турк клубидан таклифлар бор. Булар Истанбулнинг "Фенербахче" ва "Галатасарой" клубларидир.
Эслатиб ўтамиз, Погба "Манчестер Юнайтед"да 2016 йилдан буён ҳаракат қилиб келмоқда.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии