«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Германия чемпионати доирасидаги «Падерборн»га қарши ўйиндан сўнг (6:0) ўз фикрларини билдирди.
«Жуда жиддий ўйнадик ва рақибга ҳужум ташкил этиш имконини бермадик.
Улар 5 нафар ҳимоячи билан ўйнашди, шу боис қийин бўлди. Олдин ҳам айтганман, «Падерборн» бундеслигада қолади. Энди бунга тўла ишонаман», – дейди мураббий.
Комментарии