Хосеп Гвардиола: «Лондондаги мағлубиятга муносиб жавоб бера олдик»
05 ноя 2015 07:42
Новости


Хосеп Гвардиола: «Лондондаги мағлубиятга муносиб жавоб бера олдик»
«Бавария» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Арсенал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг (5:1) ўз фикрларини билдирди.
«Жамоа мағлубиятга муносиб жавоб бера олди. Биз Лондонда яхши ўйнаб ютқазгандик. Бугун биз учун финал эди. Плей-оффга катта қадам ташладик. Энди «Олимпиакос»ни мағлуб этиб гуруҳда биринчи ўринни ҳам нақд қилишимиз лозим.
Айни пайтда мен ишлаган даврда «Бавария»нинг энг кучли таркиби йиғилган», – дейди Гвардиола.
Похожие новости
09:32
Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган 22

Комментарии