RU

Последние новости

17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  0 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  7 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  49 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1

Хосе Венансио Лопес: "Яқин келажакда Ўзбекистон Эрон ва Япония каби топ жамоалар қаторида бўлади" Новости

Хосе Венансио Лопес: "Яқин келажакда Ўзбекистон Эрон ва Япония каби топ жамоалар қаторида бўлади"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Японияга қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Бугунги учрашув юқори темп остида ўтди. Биринчи бўлимда мағлуб бўлганимизга қарамасдан, иккинчи таймда ҳисобни тенглаштира олдик. Аммо рақиб ўйин сўнгида гол урди ва ғалабани илиб кетди. Дуранг - адолатли натижа бўлар эди.

- Амалдаги Осиё чемпионларига қарши руҳий томонлама тайёргарлик кўриш қийин бўлдими?

- Япония жуда ҳам кучли терма жамоа эканлигини яна бир бор исботлади. Японларга қарши ўйинга тайёрланиш осон эмас. Лекин биз ҳам ёмон ўйин ўйнамадик. Япония терма жамоаси бош мураббийи эҳтиёткорлик билан ўйнай бошлади. Умуман олганда ўйинни биз назорат қилдик. Ушбу устунликни ҳисобда кўрсата олмадик холос. Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз.

- Таркибда жароҳатланганларнинг йўқлиги натижага қанчалик таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Бор эътиборимизни ёш футболчиларга қаратдик. Тўғри, жароҳат олган футболчиларнинг йўқли бизни қийин аҳволга солиб қўйди, аммо биз янги номларни ҳам кашф этдик. Шу сабаб бугунги учрашувга қаттиқ тайёрланган эдик. Ҳозир терма жамоа таркибида аввал деярли тўп тепмаган футзалчилар ҳам ўз имкониятига эга бўлмоқда. Бу яхши ҳолат. Шундай ишлашда давом этсак, нафақат Осиёда, балки, бутун дунёда бизни танишни бошлашади.

- Осиё чемпионларига қарши икки учрашув ўтказдингиз. Осиё футзали ҳақида дастлабки таассуротларингиз қандай? Япония каби Осиё минтақасидаги топ жамоаларининг даражасига баҳо бериб ўтсангиз.

- Ҳозирги кунда Осиё футзали жуда тез ривожланмоқда. Масалан Япония дунёда 12-ўринда туради. Ўзбекистон терма жамоаси шундай ривожланишни мақсад қилган. Келажакда ўзбек футзали Эрон ва Япониялар каби топ жамоалар қаторида бўлади.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика