RU

Последние новости

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  6 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  4 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  25 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

Хосе Мария Мендез: "Олдин Эрон финалга чиқиб олсин" Новости

Хосе Мария Мендез: "Олдин Эрон финалга чиқиб олсин"

Осиё чемпионати ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Таиландга қарши ўйин қийин ўтишини билардик. Биз Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлгач ўзимиздан босимни олиб ташладик. Ҳимояда яхши ўйнадик, аммо ҳужумда ўйинимиз чиқмади. Бизнинг терма жамоамизга омад ҳам ёрдам берди. Бугун икки ажойиб жамоа ўртасидаги ўйинда биз ғалаба қозондик”, - дейди Хосе Мария Мендез.

- Ҳужумда ўйин борасида кўп нолийсиз. Финалда масалан Эрон тушиб қолса яхши ўйнай оламизми?
- Олдин Эрон финалга чиқиб олсин (кулади) (Залда қарсаклар, - муаллиф). Агар жиддий айтадиган бўлсак финалда рақиб кўп бўлишидан қатъий назар биз майдонга фақат лаззат олиш учун тушамиз. Бизнинг елкамизда катта маъсулият йўқ. Бугунгидек яхши ўйнашимиз керак, агар ҳал қилувчи баҳсда ҳимояда ҳаракат қила олсак рақибга ҳам осон бўлмайди.

- Плей-офф босқичида жамоаингиз янада эркинроқ ўйнадими?
- Бунга қўшиламан. Таиланд билан ўз ўйинимизга яқинроқ ўйнай олдик. Ўйновчи дарвозабон ёрдамида гол урдик.

- Феруз Фахриддинов ва Клим Тюгаев бугун майдонга тушишмади. Улар пенальтилар сериясига тайёрланганмиди?
- Клим Тюгаев пенальтилар ва 10 метрли жарима зарбаларида мутахассис ҳисобланади. Аслида Даврон Чориев тепиши керак эди, аммо Феруз ўзига ишониб тўп ёнига яқинлашди.

- Бугун Шлёма ва Шарипов майдонга тушишмади. Бундан ташқари Ирсалиев ҳам сариқ карточка олиб финални ўтказиб юборадиган бўлди. Финалдан олдин йўқотишлар кўп эмасми?
- Уларнинг барчаси финалга тайёр бўлишади. Ирсалиевнинг гуруҳда олган сариқ карточкаси куйиб кетди, шу боис у ҳам финалга тайёр бўлади. Шунчаки ўйинимиз яхши кетаётгани учун қолган ўйинчиларни туширмадим. Шлёма ва Шариповда ҳеч қандай соғлиги билан муаммо йўқ ва ҳал қилувчи баҳсга тайёрлар. Шарипов ўйин бошида ўзини алмаштиришларини сўради.
Рейтинг: +34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика