RU

Последние новости

22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  29 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  7 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  5 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  10 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  11 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

Хорижлик мутахассис иштирокидаги мастер классдан сўнг ўзбекистонлик мураббийлар қандай фикрда? Новости

Хорижлик мутахассис иштирокидаги мастер классдан сўнг ўзбекистонлик мураббийлар қандай фикрда?

Хабарингиз бор, кеча пойтахтимизда болалар футболига катта ҳисса қўшаётган Одил Аҳмедов ташаббуси билан Тошкент шаҳар футболида фаолият олиб бораётган мураббийлар учун хорижлик мутахассис иштирокида мастер класс ўтказилди.

Тадбирда УЕФА Про лицензиясига эга мутахассис Юрий Сверков бир қатор янгиликлар, ўзининг тажрибалари билан бўлишди. Биз шу ўринда анжуманда қатнашган ўзбекистонлик мураббийларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Дилшод Нуралиев ("Одил Жуниор" 2009 мураббийи) - Ушбу мутахассис билан аввалдан таниш эмасман. Одил Аҳмедов ташаббуси остида шундай семинар ташкил қилинди. Юрий Сверков ўзининг дастури билан таништирди. Хозирги ёш мураббийлар учун фойдали бўлади. Ҳар бир ёшда тажрибали мураббий бўлиши керак. Бизнинг болалар футболида бу нарса шаклланмаган. 6 ёки 7 ёшида болаларни йиғиб 18 ёшгача ўзи олиб чиқади. Ҳар бир ёш тоифаси 2 йиллик оралиқда ишлаши керак. 

Алишер Иброҳимов ("Бунёдкор" 2009 мураббийи) - Биринчи навбатда Одил Аҳмедовга раҳмат айтмоқчиман. Европадан келган мураббийдан керакли нарсаларни олдик. Битта семинар билан тўхтаб қолиш керак эмас. Чунки бир марттадан кўп нарсани эгаллаб олиш қийин. Бундай тадбир фақат фойда келтиради. 

Маъмур Икромов ("Одил Жуниор" дарвозабонлар мураббийи) - Ушбу семинарда кўплаб мураббийлар бирга йиғилдик. Ўйлайманки, ҳамма ўзи қизиқтирган маълумотларни олди. Уларнинг дастури немис футбол мактаби асосида шаклланган. Европалик мураббийлар иштирокида ҳар йили камида 1 ой ёки 2 ой ўтказилса тезроқ ўсиш кузатилади.  




Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика