RU

Последние новости

12:51Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан ҳам кучлироқ"  0 12:38"Атлетико" сафидаги ЖЧ ғолиби Каталонияга йўл олиши мумкин  0 12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  5 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  7 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  10 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2

“Хоразм” жамоаси хотира турнирида иштирок этмоқда Новости

“Хоразм” жамоаси хотира турнирида иштирок этмоқда

Жорий йилги мавсумга тайёргарлик жараёнининг иккинчи босқичини ўтаётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси воҳада ташкил этилаётган турли мусобақаларда ҳам қатнашмоқда.
Жамоа бош мураббийи Вали Султонов ушбу ўйинлардан шогирдларининг жисмоний, тактик ва техник жиҳатларини синовдан ўтказишда унумли фойдаланяпти.
  
Жумладан, “Хоразм”лик футболчилар Хонқа тумани марказий ўйингоҳида уюштирилаётган футбол фидойиси Қаҳрамон Мусаев хотирасига бағишланган турнирда ҳам иштирокини бошлашди. Урганчлик “чарм тўп” усталари дастлабки учрашувни “Умид ниҳоллари-2005” жамоасига қарши ўтказишди. Ўйинда тажриба ўз сўзини айтди. “Хоразм” жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Урганчлик футболчиларнинг ўйинини кузатиш мақсадида “Хонқа” ўйингоҳига Хоразм вилояти футбол федерацияси биринчи вице президенти Равшан Отажонов ва “Хоразм” футбол клуби директори Султонбой Нурметовлар ҳам ташриф буюришди.
  
Бевосита хотира турнири хусусида тўхталсак, унда саккизта жамоа иштирок этяпти. Мусобақанинг дастлабки кунида тўртта учрашув ўтказилди:
    
“Хоразм” (Урганч) – “Умид ниҳоллари-2005” (Урганч) - 5:0,
“Хонқа” (Хонқа тумани) – “Урганч ОЗК-2” (Урганч) - 4:3,
“Боғот” (Боғот тумани) – “Хоразм-2” (Урганч) - 1:2,
“Урганч ОЗК-1” (Урганч) - “Урганч ОЗК-3” (Урганч) - 4:1.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика