“Хоразм” жамоаси назорат ўйинларида куч синашмоқда
23 мар 2015 11:07
Новости
“Хоразм” жамоаси назорат ўйинларида куч синашмоқда
Тошкент шаҳрида мавсум олди ўқув-машғулот йиғинини маромига етказаётган Урганч шаҳрининг “Хоразм” жамоаси белгиланган режа бўйича назорат учрашувларида иштирок этмоқда.
Жамоа шу кунгача бир нечта ўйин ўтказди.
Жумладан, кеча урганчлик футболчилар биринчи лиганинг яна бир жамоаси “Зомин”га қарши тўп суришди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида Жасур Отажонов томонидан рақиб жамоаси дарвозасига киритилган ягона тўп, “Хоразм”нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади, 1:0.
“Хоразм” жамоасининг пойтахтдаги йиғини 25 март куни ниҳоясига етади ва воҳалик футболчилар эртасига эрталаб Урганчга йўл олишади.
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ

championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии